Марказий банк 15 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,71 сўмга кўтарилиб, 10 845 сўмни ташкил қилди. Евро 55,78 сўмга кўтарилиб, 12 255,93 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 10 826,29 сўмни ташкил этганди. Тижорат банкларида эса 14 декабрь куни доллар курси 10 880 сўмга қадар кўтарилди. Ҳисоб палатаси 2022 йилда доллар курси 11 300 сўмгача кўтарилишини прогноз қилмоқда.
Изоҳ (0)