Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида 2021 йил 15—16 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, унда мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи қонунлар ва бошқа муҳим масалалар кўриб чиқилади. Ялпи мажлис «Ўзбекистон» ва UzReport телеканаллари ҳамда Сенатнинг YouTube’даги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритилади.
Ялпи мажлис соат 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Қонунчилик палатаси мажлисини жонли эфирга узатишни таъминламаган масъуллар огоҳлантирилгани тўғрисида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисини 18 ноябрь куни чақирилганди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда сенаторлар «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий қонун, «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқилган эди.
Изоҳ (0)