Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Эквадорнинг марказий қисмидаги Сукуа кантонида йўловчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Оқибатда 18 киши ҳалок бўлди, яна 25 киши яраланди, деб ёзади El Diario.

Фото: El Diario

Фото: El Diario

Транспорт воситаси тунги рейсни амалга ошираётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган, автобус йўлдан чиқиб кетиб, симёғочга урилган ва ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида 18 киши ҳалок бўлган. 25 нафар жабрланувчи орасида болалар ҳам бор. Жароҳатланган йўловчилар касалхонага ётқизилган.

Фото: El Diario

Фото: El Diario

Фото: El Diario

Фото: El Diario

Аввалроқ Мексиканинг Чияпас штатида юздан ортиқ муҳожирни олиб кетаётган тиркамали юк машинаси ҳалокатга учраганди. Дастлабки маълумотларга кўра, 54 киши ҳалок бўлган. Қурбонлардан ташқари яна 58 киши касалхонага ётқизилган.

Ноябрь охирида Болгарияда сайёҳлик автобуси ЙТҲга учраб, ёниб кетган эди. Оқибатда 46 киши ҳалок бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар