Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ливан жанубида жойлашган Тир шаҳрида Бурж-аш-Шимолий фаластинлик қочоқлар лагерида портлашлар содир бўлди. Ҳодиса оқибатида яраланганлар ва ҳалок бўлганлар бор, дея хабар тарқатган Ливан Миллий ахборот агентлигига таяниб Associated Press.

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

Қурбонларнинг аниқ сони келтирилмаган, бироқ Ливан хавфсизлик хизматидаги исми сир сақланишини сўраган манба портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафар бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра дизель ёқилғиси бўлган тиркамада ёнғин чиққан ва олов ҳодисага яқин ерда жойлашган масжидга ўтган, у ерда маҳаллий аҳолининг сўзлари бўйича, Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳига тегишли қурол-яроғ сақланган ва оқибатда портлаш содир бўлган.

Ливан армиясининг ҳарбийлари ҳодиса содир бўлган ҳудудни қуршаб олган.

Ливанда 12 та махсус лагерда 10 мингдан зиёд фаластинлик қочоқлар истиқомат қилади. Бурж-аш-Шимолий лагери 1955 йилда ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 15 августда Ливаннинг Аккара шаҳрида газ танкер портлаган, ҳодиса оқибатида камида 20 нафар одам ҳалок бўлган, 100 га яқин киши турли даражадаги жароҳатлар олган.

2020 йилда Байрутдаги портда тарихдаги энг кучли ядровий бўлмаган портлашлардан бири кузатилган. 214 нафар одам ҳаётдан кўз юмган, 6 мингдан зиёд ливанликлар жароҳатланган, юз минглаб одам уй-жойсиз қолганди. Мамлакат иқтисодиёти танг ҳолатда қолган ва инқироз кундан кунга ёмонлашиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар