• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиллари Клинтон 2016 йилги сайловда ғалаба учун тайёрлаган нутқини эълон қилди. У мазкур сайловда Трампга ютқазганди

    2016 йилги сайловларда АҚШ президентлигига номзодини қўйган Ҳиллари Клинтон, агар ўша пайт ғалаба қозонганида сўзламоқчи бўлган 16 дақиқалик нутқини эълон қилди, деб ёзади Meduza.

    Ҳиллари Клинтон

    Ҳиллари Клинтон
    Фото: Meduza

    Тўлиқ стенограмма Клинтоннинг MasterClass онлайн платформаси обуначилари учун очиқ бўлган «Матонат кучи» маърузасига киритилади. Ушбу платформага ўз маҳорат сирлари билан ўртоқлашадиган машҳурларнинг видео-дарслари жойланади.

    Маърузадан бир кун олдин эълон қилинган превьюда Клинтоннинг айтишича, шу пайтгача у ўз нутқини ҳеч кимга кўрсатмаган, аммо энди одамлар унинг кимлигини, нимага ишонишини, авлодлари ва бутун дунё учун нимани исташини яхшироқ тушуниши учун уни тақдим этишга қарор қилган.

    Клинтон сайловдаги ғалабасини «барча америкаликларнинг, эркак-аёллар, ўғил-қизларнинг ғалабаси» деб эълон қилмоқчи эди, чунки бу ғалаба АҚШда инсонларга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини яна бир бор исботлаган бўларди.

    «Ватандошим америкаликлар, бугун сиз бутун дунёга хабар юбордингиз. Қадриятларимиз букилмас, демократиямиз кучли, шиоримиз эса E pluribus unum — Кўпчиликдан ташкил топган бирлик бўлиб қолади. Бизни белгилайдиган жиҳат фақатгина бошқалардан ажралиб туриш эмас. Биз ‘ҳаммага қаршимиз’ принципи бўйича яшайдиган мамлакат бўлмаймиз. Америка орзуси ҳаммага етади», — дейилади Клинтоннинг нутқида.

    АҚШ тарихидаги биринчи аёл президент бўлиши мумкин бўлган Клинтон ўзининг ғолиблик нутқида «Америкада ҳар бир ўғил, ҳар бир қиз улғайганида ўзи хоҳлаган инсонга, ҳаттоки АҚШ президентига айланиши мумкинлигини энди бутун дунё билади» демоқчи эди. У саккиз ёшида ота-онаси томонидан ташлаб кетилган ва қашшоқликда ўсган онаси Дороти Родҳам ҳақида ҳам гапирган. Онаси 2011 йилда 92 ёшида вафот этган.

    «Унинг болалик кунларига қайтишни, унинг олдига бориб, ёнига ўтириб, қўлидан ушлаганча шундай дейишни орзу қиламан: Менга қара. Қулоқ сол. Сен яшайсан. Ажойиб оиланг ва уч нафар фарзандинг бўлади. Тасаввур қилиш қанчалик қийин бўлмасин, қизинг улғайганда, АҚШ президенти бўлади», — дейди Клинтон.

    2016 йилда Клинтон президентлик сайловларида сўзсиз фаворит ҳисобланган, бироқ Дональд Трамп кутилмаганда ғалаба қозонган эди. Ўшанда сўнгисўз сифатида гапириши керак бўлган нутқида Клинтон Трампнинг «бутун мамлакат президенти» бўлишига умид билдирганди.

    Ўша пайтда Клинтон сайловда ғалаба қозонмагани учун узр сўраган ҳамда америкаликлар қонун устуворлиги ва унинг олдида ҳамма тенглигини ҳимоялаши зарурлиги таъкидлаган. «Энди эса буни томоша қилаётган барча қизларга айтар сўзим: ҳеч қачон ўз қадр-қимматингизга шубҳа қилманг, сиз ўз орзуларингизга эришиш учун барча имкониятларга лойиқсиз», — дея 2016 йилдаги нутқини якунлаган Клинтон.

    Мавзуга доир:

    • Ҳиллари Клинтон АҚШдаги сайловчилар ҳайъатини тугатишга чақирди
    • Ҳиллари Клинтон Ҳиндистонда қўли синиб, касалхонага тушди
    • Ҳиллари Клинтон Трампни ирқчиликда айблади

    10.12.2021, 23:32   Изоҳ (0)   21522
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаржа араб амирлиги тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтишини эълон қилди

    10.12.2021, 22:40

    Apple’нинг бозор баҳоси Ўзбекистон ЯИМдан 50 баравар ортди

    10.12.2021, 19:25

    Трамп Исроил собиқ бош вазири Нетаньяхуни хиёнатда айблади

    10.12.2021, 17:14

    Атом бомбаси, 47-қаватдан қулаш ва «чақмоқ одам». Ажал ёқасидан қайтган инсонлар

    10.12.2021, 16:56

    Макрон Пекин Олимпиадасининг дипломатик бойкот қилинишига эътироз билдирди

    10.12.2021, 15:05

    АҚШ ядровий келишув бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, Эронга қарши чора кўришга ваъда берди

    10.12.2021, 14:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах кўчаларида дрифт қилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 00:10

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.