• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат Ўзбекистонда 2020—2021 йилларда газ-баллон ўрнатилган 17 та машина портлагани ҳақида ахборот берди. Аслида охирги бир йилнинг ўзида камида шунча портлаш бўлган

    Ўзбекистон Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари 23 ноябрь куни Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида газ-баллон билан жиҳозланган автомобиллар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларни ўрганиб чиққан, 24 ноябрда эса вилоятдаги аҳвол ва кўрилаётган чоралар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказган.

    Сенатор Толибжон Мадумаров Фарғона вилоятида газ-баллон ўрнатилган автомобилларнинг техник ҳолатини кўздан кечирмоқда, 2021 йил 23 ноябрь.

    Сенатор Толибжон Мадумаров Фарғона вилоятида газ-баллон ўрнатилган автомобилларнинг техник ҳолатини кўздан кечирмоқда, 2021 йил 23 ноябрь.
    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Йиғилишда, жумладан, Фарғона вилоятида жисмоний шахсларга тегишли 341 820 та автотранспорт воситасининг 249 664 таси (73 фоизи) ва 31 814 та юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларининг 29 214 таси (91,7 фоизи) газ баллон билан жиҳозлангани маълум қилинган. Айни вақтда «олиб борилган ишлар билан бир қаторда баъзи камчилик ва муаммолар борлиги ҳам кўрсатиб ўтилган». Масалан, «газ баллонларига ортиқча босимда газ тўлдирилиб, яроқлилик муддати 15 йилдан ортиқ бўлган газ баллонларидан ҳам фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда».

    Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов Фарғона шаҳрида газ-баллон ўрнатилган автомобиллар масаласига бағишланган муҳокамада нутқ сўзламоқда, 2021 йил 24 ноябрь.

    Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов Фарғона шаҳрида газ-баллон ўрнатилган автомобиллар масаласига бағишланган муҳокамада нутқ сўзламоқда, 2021 йил 24 ноябрь.
    Фото: Сенат ахборот хизмати

    «Жумладан, 2020 йил ва жорий йилнинг 10 ойи давомида республика бўйича газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситаларида 17 та портлаш ҳолати содир бўлган ва уларнинг биттаси айнан Фарғона вилоятида қайд этилган», — дейилади Сенат ахборот хизмати хабарида. Айнан мана шу нуқтада ноаниқлик бор — Ўзбекистонда сўнгги бир йилнинг ўзида газ-баллонли автомобиллар портлаши билан боғлиқ камида 17 та ҳолат юз берган (Сенат ахборот хизмати ушбу рақам Бош прокуратурадан олинганини билдирди).

    Декабрдан декабргача — жами 17 та ҳолат

    2021 йил 1 январдан то бугун (7 декабрь)гача газ-баллон ўрнатилган автомобилларнинг портлаши билан боғлиқ камида 16 та ҳолат ОАВда ёритилган (август ойида Наманганнинг Учқўрғон туманидаги ноаниқ қолган ҳолат ҳам — аввал ёнғин чиқиб, сўнг автомобилдаги газ-баллон портлаганми ё газ-баллон портлагач юз бергач, ёнғин келиб чиққанми — ҳисобга олинса, 2021 йилнинг ўзида 17 та ҳолат юз берган бўлиб чиқади).

    Жумладан, 25 январь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида газ-баллон ўрнатилган Nexia, 27 март куни Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида Damas портлаган. 13 апрель куни Жиззах шаҳрида юриб кетаётган чиқинди ташувчи Isuzu юк машинасининг газ баллони портлаши оқибатида йўл четида турган ота-бола тан жароҳати олган (охир-оқибат боланинг оёғи кесиб ташланган). 22 апрель куни Қашқадарёнинг Қарши туманида газ-заправкадаги Nexia’нинг газ-баллони портлаб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, газ-заправканинг бир ходими жароҳатланган.

    Чироқчи туманида 22 май куни ҳаракатланиб кетаётган Nexia’нинг газ-баллон портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, автомобилнинг ўзи эса мутлақо яроқсиз аҳволга келган эди.

    Чироқчи туманида 22 май куни ҳаракатланиб кетаётган Nexia’нинг газ-баллон портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, автомобилнинг ўзи эса мутлақо яроқсиз аҳволга келган эди.
    Фото: Telegram

    22 май куни иккита бахтсиз ҳодиса қайд этилган — бири, сенаторлар таъкидлаганидек, Фарғона вилоятида, иккинчиси эса Қашқадарёда. Қувада газ тўлдираётган «Жигули»нинг газ-баллони портлаши оқибатида машинанинг 32 ёшли ҳайдовчи ва машина яқинида турган яна бир 58 ёшли фуқаро жароҳатланган. Чироқчида эса юриб кетаётган Nexia’нинг газ-баллони портлаб, икки кишининг умрига зомин бўлган, яна бир киши тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

    1 июнь куни одамлар ўлимига сабаб бўлган яна бир ҳодиса Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида юз берган — йўлда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’нинг газ баллони ёрилиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна икки киши тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. 9 июнь куни Самарқанд шаҳридаги газ-заправкада Nexia автомобилининг баллони портлаб кетган (жабрланганлар йўқ). 28 июль куни шунга ўхшаш воқеа Сурхондарёнинг Музработ туманидаги газ-заправкада УАЗ автомобили билан содир бўлган.

    Сирдарёнинг Оқолтин туманида 1 июнь куни ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’нинг газ-баллон ускунаси портлаши оқибатида икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, ҳайдовчи ва яна бир йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган эди.

    Сирдарёнинг Оқолтин туманида 1 июнь куни ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’нинг газ-баллон ускунаси портлаши оқибатида икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, ҳайдовчи ва яна бир йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган эди.
    Фото: Telegram / @Sirdaryo

    8 сентябрь куни Жиззахнинг Шароф Рашидов туманида «Газель» юк машинаси газ-баллони портлаган, бир киши жароҳатланган. 29 сентябрь куни Қашқадарёнинг Ғузор туманидаги газ-баллонли Lacetti портлаган, бир киши тан жароҳати олган. 2 октябрь куни Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманидаги газ-заправкада Lacetti автомобили портлаб кетган. 14 октябрда Бухорода юк машинасига айлантирилган газ-баллонли «Волга» портлагани ҳақида хабар берилган.

    27 октябрь ва 4 ноябрь кунлари Қашқадарёнинг Чироқчи туманида газ-баллон ўрнатилган Nexia’лар иштирокида портлашлар юз берган (жами тўрт киши тан жароҳати олган). 18 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманидаги газ-заправкада Matiz автомобили портлаб кетган, уч киши тан жароҳати олган. Шундай қилиб, автомобилларда газ-баллон портлаши билан боғлиқ 2021 йилнинг ўзида юз берган камида 16 та ҳодиса оқибатида дастлабки маълумотлар бўйича 7 киши ҳалок бўлган, 17 киши тан жароҳати олган.

    Бухоро вилоятида 2020 йил 20 март куни Nexia-3 автомобилига ўрнатилган газ баллонининг портлаши оқибатида 50 ва 24 ёшли икки аёл ва 3 ёшли болакай ҳалок бўлган эди.

    Бухоро вилоятида 2020 йил 20 март куни Nexia-3 автомобилига ўрнатилган газ баллонининг портлаши оқибатида 50 ва 24 ёшли икки аёл ва 3 ёшли болакай ҳалок бўлган эди.
    Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

    Агар бундай бахтсиз ҳолатлар ҳисоб-китобини 2020 йил декабрь ойидан бошласа, портлашлар сони 17 тани ташкил этади — 22 декабрь оқшомида Бухоро шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган «Жигули» автомобилидаги газ-баллон портлаб кетган, ҳайдовчи тан жароҳати олган. Бундан ташқари 2020 йилда яна камида тўртта (Сирдарёда битта, Андижонда битта, Бухорода иккита) портлаш юз берган. Хусусан, 20 март куни Бухорода Nexia-3 автомобилига ўрнатилган газ-баллон портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлган — 2020—2021 йилларда юз берган ва жамоатчиликка ошкор қилинган бошқа бирор ҳолатда бу қадар кўп қурбон бўлмаган.

    07.12.2021, 16:39   Изоҳ (0)   39073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда «аҳолини бой қилиш мақсадида» арзон кредит эвазига қурилган иссиқхоналар биринчи қордан кейиноқ қулаб тушди

    07.12.2021, 15:11

    «Афғонистондаги вазият бўйича қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди» — Абдулазиз Комилов

    07.12.2021, 14:36

    Жиззахда маҳкум ўзини Президент Администрацияси ходими деб таништириб, жиноят содир этди

    07.12.2021, 14:05

    «Ўзгидромет» 8 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    07.12.2021, 13:50

    Ўзбекистонда фойдаланилган вакциналар сони 35 млн дозадан ошди

    07.12.2021, 13:08

    Тошкентдаги чегара божхона постида юк контейнерига яширилган 200 млн сўмлик электромобиль аниқланди

    07.12.2021, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.