Тошкент шаҳар «Чуқурсой техник идораси» темир йўл чегара божхона постида хориждан келтирилган контейнер ичидан электромобиль топилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, божхона постида ходимлар томонидан хориждан келтирилган юк контейнери белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Натижада йўл-юк кузатув ҳужжатлари кўрсатилмаган, тахминий қиймати 200 миллион сўмлик, 2019 йилда ишлаб чиқарилган 5 ўринли электромобиль транспорт воситаси борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)