Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланаётган Nexia’нинг газ баллони портлаб кетди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 22 май куни соат 06:00 да туманнинг «Навоий» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-84 Яккабоғ—Чироқчи автомобиль йўлининг 29-километрида ҳаракатланиб кетаётган, Nexia автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилиши юзага келган.

Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида автомобиль ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда метан заправкада турган Nexia’нинг газ баллони портлаши оқибати бир киши ҳалок бўлгани, Сирдарёда метан заправкада турган Damas’нинг газ баллони, Бухорода кўчада ҳаракатланиб кетаётган «Жигули»нинг газ баллони, Бухорода Matiz’нинг газ баллони портлаши оқибатида машиналарга зарар етгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)