Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 23 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Вильярреал» билан баҳс юритди. Учрашувнинг катта қисмида ҳисоб очилмади. Бироқ 78-дақиқага келиб, Криштиану Роналду яна «Манчестер Юнайтед» учун қутқарувчи ролини бажариб берди. Португалиялик ҳужумчи дарвозабоннинг хатосидан кейин тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобни очди. 90-дақиқада эса Жейдон Санчо «қизиллар»га ишончли ғалабани тақдим этган голга муаллифлик қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Бавария» ҳам тур доирасида сафарда ўйин ўтказди. Мюнхен клуби Роберт Левандовски ва Кингсли Команнинг голлари эвазига «Динамо К»ни енгди.

Ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Юнайтед» 10 очко билан F гуруҳида 1-ўринда бормоқда, жамоа шу тариқа плей-офф  йўлланмасини нақд қилди. Бу манчестерликлар учун Оле-Гуннар Сульшернинг истеъфосидан кейинги илк ўйин бўлди. «Бавария» эса 15 очко билан E гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

ЕЧЛ

5-тур баҳслари

23 ноябрь, сешанба

«Вильярреал» Испания – «Манчестер Юнайтед» Англия 0:2

Гол: 0:1 – 78 Роналду, 0:2 — 90 Санчо.

«Вильярреал» – Рули, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян (Раба, 79), Пино (Чуквуэзе, 73), Мойсес Гомес (Диа, 85), Капу, Парехо, Тригерос (Морено, 73), Данжума.

«Манчестер Юнайтед» – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линдельоф, Теллес, Матич, Фред, ван де Бек (Бруну Фернандеш, 66), Мактоминей, Санчо, Роналду, Марсьяль (Рэшфорд, 66).

Огоҳлантиришлар: Пино (33), ван де Бек (41).

«Динамо К» Украина – «Бавария» Германия 1:2

Голлар: 0:1 – 14 Левандовски, 0:2 – 42 Коман, 1:2 – 70 Гармаш.

«Динамо К» – Бушан, Кендзера (Караваев, 76), Сирота, Забарний, Миколенко, Сидорчук, Буяльский, де Пена (Гармаш, 46), Циганков, Шапаренко, Шкурин (Витино, 46).

«Бавария» – Нойер, Павар, Эрнандес (Сарр, 46), Нянзу (Тиллман, 85), Дэвис, Горетцка, Толиссо, Мюллер, Левандовски, Коман (Рока, 67), Сане (Ричардс, 88).

Изоҳ
Асосий янгиликлар