Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг финал баҳсида «Ал-Ҳилол» ва «Поҳанг Стилерс» жамоалари 23 ноябрь, сешанба куни ўзаро баҳс юритди.
Ар-Риёдда ўтган ўйин мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг 20-сониясида Носир Ал-Досари ҳисобни очди. 63-дақиқада Муса Марега ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа Саудия Арабистони клуби ўз тарихида тўртинчи марта Осиё Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритди.
«Ал-Ҳилол» ярим финалда «Ан-Насср»дан устун келган бўлса, «Поҳанг» «Улсан Ҳюндай» тўсиғидан муваффақиятли ўтганди.
ОЧЛ
Финал баҳси
23 ноябрь, душанба
Изоҳ (0)