• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Тошкентда кутиб олинган Муроджон Аҳмадалиев, эмланмаган ўйинчиларининг маошини кесаётган «Бавария», Францияда бир мухлис туфайли бекор қилинган марказий ўйин. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 22 ноябрнинг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Муроджон Аҳмадалиев тантанали равишда кутиб олинди

    Фото: Азиз Тўхтамуродов

    Фото: Азиз Тўхтамуродов

    АҚШда бўлиб ўтган жангда WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилган Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) 22 ноябрь куни Тошкентда тантанали равишда кутиб олинди.

    Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, Миллий гвардия қўмондонлиги, ОАВ вакиллари, боксчининг яқинлари ва мухлислар иштирок этди.

    Муроджон Тошкент вақти билан 20 ноябрь тонгида бўлиб ўтган жангда чилилик Хосе Веласкесни мағлуб этиб, камарларини ҳимоя қилганди.

    Фото: Азиз Тўхтамуродов

    Фото: Азиз Тўхтамуродов

    Фото: Азиз Тўхтамуродов

    Фото: Азиз Тўхтамуродов

    Суперлига тарк этадиган иккита клуби номи маълум бўлди

    20 ва 21 ноябрь кунлари футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 25-тур баҳслари ўтказилди. Тур якунларига кўра, Суперлигани тўғридан-тўғри тарк этадиган иккита жамоа номи маълум бўлди.

    Суперлиганинг 12-ўриндаги жамоаси ва Про-Лиганинг учинчи жамоаси ўртасида ўтиш учрашуви ўтказилади. Унда ғолиб бўлган жамоа Суперлиганинг келаси мавсумида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Про-Лигада учинчи ўринни «Олимпик» жамоаси эгаллади. Суперлигадаги 12-ўрин эгаси эса сўнгги турдан сўнг аниқ бўлади. Айни вақтда «Машъал», «Сурхон» ва «Металлург» хавфли ҳудудда бормоқда.

    ПФЛнинг маълум қилишича, ўтиш ўйини 2 декабрь куни Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтади.

    Жаҳон

    Гарет Саутгейт Англия терма жамоаси билан амалдаги шартномасини узайтирди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    51 ёшли мутахассис Англия билан амалдаги шартномасини 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирган. Хабарларга кўра, мутахассис янги битим бўйича йилига 5 млн фунт маош олади.

    Саутгейт Англия термасини 2016 йилда қабул қилиб олганди. У билан жамоа ЖЧ—2018 ярим финали ва Евро—2020 финалига қадар етиб борди.

    Лига 1 да навбатдаги можаро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Франция чемпионатининг 14-тури доирасида бўлиб ўтиши белгиланган «Лион» — «Марсель» учрашуви 5-дақиқадаёқ тўхтатиб қўйилди.

    «Марсель» ярим ҳимоячиси Димитри Пайет бурчак зарбасини ижро этаётган вақтда трибунадан улоқтирилган сув идиши унинг бошига тегган. Ҳакам шундан кейин ўйинни тўхтатган. Узоқ вақт муҳокамалардан кейин ўйин ўтказилмаслиги маълум қилинган.

    «Ўйинчилар хавфсизлиги кафолатланмагани боис ҳакам учрашувни давом эттирмаслик қарорига келган. Биз ўйинни давом эттира олмаймиз», — деган стадион сухандони.

    Ушбу масала тартиб-интизом қўмитасига оширилган. «Лион» бунинг ортидан техник мағлубият қабул қилиб олиши ҳам мумкин.

    Аввалроқ «Ницца» ва «Марсель» ўртасидаги учрашувда ҳам шунга ўхшаш тартибсиз юзага келганди. Унда ҳам Пайет томон трибунадан буюм улоқтирилган, футболчи ушбу буюмни олиб мухлислар томон отганди. Шундан кейин томошабинлар майдонга чиқиб кетган ва оммавий муштлашув келиб чиққанди. Якунда ўйин охирига бормай якунланган ва «Ницца»га техник мағлубият ёзилганди.

    Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди

    «Барселона» ярим ҳимоячиси Педри Tuttosport нашри томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига топшириладиган Golden Boy совринига эга чиқди.

    Педри ўтган мавсум топ-5 лигалар ўйинчилари орасида энг кўп майдонда ҳаракат қилган футболчи бўлганди. Каталонлар сафидаги тўлиқ мавсумдан кейин у Испания билан Евро ва Олимпия ўйинларида иштирок этди.

    «Бавария» вакцинациядан ўтмаган футболчиларига карантин вақтида маош тўламайди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мюнхенликлар клуби эмланмаган футболчилар изоляция ёки карантинда бўлган вақт учун маош тўламоқчи эмас.

    Футболчилар Эрик-Максим Шупо-Мотинг, Микаэл Кюизанс, Серж Гнабри, Жамал Мусиала ва Йозуа Киммих раҳбарият мажлисига чақирилган. «Бавария» раҳбарияти футболчиларга карантинда бўлган муддат учун пул тўланмаслигини маълум қилган, дея хабар қилмоқда Sport1.

    Бу футболчилар орасида тушунмовчиликни келтириб чиқарган. Мазкур қарор туфайли ҳозирга қадар икки марта карантинга олинган Киммих 768 минг евро йўқотиши мумкин.

    Хави собиқ шогирдини «Барселона»да кўрмоқчи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Испаниялик мутахассис «Ас-Садд» ҳужумчиси Бағдод Бунежа трансферини хоҳламоқда, дея хабар қилмоқда Diario Sport. Клуб ҳужум чизиғидаги йўқотишлар ва чекланган молиявий имконият сабаб ушбу вариантни кўриб чиқмоқда.

    Хави жазоирлик футболчи билан «Ас-Садд»да бирга ишлаган. Бунежа Қатар клубида 2015 йилдан буён тўп суриб келади. Бу вақтда у Қатар чемпионатида 108 ўйин ўтказиб, 128 та гол уришга эришган.

    Эслатиб ўтамиз, каталонларнинг марказий ҳужумчилари Мартин Брэйтуэйт ва Серхио Агуэро айни вақтда лазаретда бўлиб турибди.

    «Бавария» Педрини сотиб олмоқчи

    Мюнхенликлар клуби «Барселона» ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда АS.

    «Бавария» 18 ёшли футболчининг вакиллари билан бошланишга улгурган. Немис клуби унга каталонларга нисбатан 4 баробар кўп маош таклиф қилмоқда. «Бавария» бунинг учун ўз трансфер рекордини янгилашга тайёр. Айни вақтда Мюнхен клубининг энг йирик хариди 2019 йил «Атлетико»дан 80 миллион еврога сотиб олинган Люка Эрнандес бўлиб турибди.

    22.11.2021, 20:11   Изоҳ (0)   15816
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона»нинг 18 ёшли футболчиси Педри Golden Boy—2021 соҳибига айланди

    22.11.2021, 17:14

    А Серия. «Рома» Элдор Шомуродов асосий таркибда тушган ўйинда «Женоа»ни таслим этди, «Наполи» мавсумдаги илк мағлубиятини «Интер»дан қабул қилиб олди

    22.11.2021, 02:49

    АПЛ. «Тоттенҳэм» Конте бошқаруви остида илк ғалабасини қўлга киритди, «Манчестер Сити»да йирик ғалаба

    21.11.2021, 23:33

    Ла Лига. «Реал» 5 та гол урилган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва 1-ўринга кўтарилди

    21.11.2021, 22:12

    Суперлига. «Андижон» дербида, «Турон» эса Бекободда енгилиб, қуйи лигага равона бўлди

    21.11.2021, 18:39

    Расман: «Манчестер Юнайтед» Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарди

    21.11.2021, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.