Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мазкур ширинлик Австралия ва Буюк Британияда машҳур бўлиб, ширинликни хуш кўрувчилар учун ажойиб танлов ҳисобланади. 

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

Хамир учун:

  • сариёғ – 100 грамм;
  • шакар упаси – 50 грамм;
  • ун – 140 грамм.
Карамел учун:
  • қуюлтирилган сут – 375 мл;
  • жигарранг шакар – 100 грамм;
  • сариёғ – 90 грамм;
  • туз – 1/2 чой қошиқ.
Ганаш учун:
  • қора шоколад – 210 грамм;
  • қаймоқ – 70 мл.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Печ 190 даражада қиздирилади. Тўртбурчак қолипга пергамент қоғоз солинади.
  2. Сариёғ шакар упаси билан миксер қилинади. Устидан ун солиб, хамир қорилади.
  3. Тайёр бўлгач, қолипга солинади ва жигарранг тусга киргунча 25 дақиқа пиширилади.
  4. Алоҳида идишга қуюлтирилган сут, шакар ва сариёғ солинади. Карамел ҳосил бўлгунча 5-7 дақиқа давомида паст оловда аралаштирилади.
  5. Туз солиб, қолип ичидаги хамир устига қуйилади ва 20 дақиқага печга қўйилади.
  6. Яна бир идишга шоколад майдалаб солинади, қаймоқ қайнатиб олинади ва устидан шоколад бўлаклари солинади. Силлиқ масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади.
  7. Тайёр бўлган ганаш карамелли хамир устидан қуйилади ва 1-2 соатга музлаткичда қолдирилади.
  8. Сўнгра тўртбурчак шаклда кесилиб, дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди