Таомни гуруч ёки картошкали гарнир билан дарстурхонга тортиш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- апельсин – 1 дона;
- сув – 60 мл;
- маккажўхори крахмали – 1 ош қошиқ;
- соя соуси – 1 ош қошиқ;
- мол гўшти – 250-300 грамм;
- пиёз – 1 дона;
- саримсоқ – 1-2 бўлак;
- булғори қалампири – 1 дона;
- ўсимлик ёғи – 1-2 ош қошиқ;
- қизил қалампир кукуни, туз ва зираворлар.
- Апельсин шарбати сиқиб олинади ва сув, крахмал, соя соуси ва қизил қалампир кукуни билан аралаштирилади.
- Мол гўшти, булғор қалампири сомонча, пиёз эса думалоқ тўғралади. Саримсоқ майдаланади.
- Товада ёғни ўртача ҳароратда қиздириб, мўл гўшти 3-4 дақиқа давомида қовурилади ва алоҳида идишга олиниб, фольга қоғоз билан ўралади.
- Сўнгра саримсоқ, пиёз ва булғори қўшилади ва 2-3 дақиқа қовурилади.
- Соусли аралашма устидан қуйилиб, 2-3 дақиқа давомида оловда қолдирилади.
- Устидан мол гўшти қайта солиниб, 2-3 дақиқа қовурилади.
- Таом тайёр бўлгач, дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)