Нонушта ёки енгил тамадди учун айни муддао бўлган ширинлик рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- олма — 1 дона;
- хурмо — 2 дона;
- лимон — 1 дона;
- ёнғоқ — 60 г;
- майиз — 50 г;
- ун — 1 ош қошиқ;
- шакар — 1 ош қошиқ;
- майдаланган долчин — 1 ош қошиқ;
- хамиртурушсиз хамир;
- тухум — 1 дона;
- сув — 1 ош қошиқ.
- олма ва хурмони майда «кубик» шаклида тўғранг;
- лимон пўчоғини қирғичдан чиқаринг;
- меваларга лимон пўсти, ёнғоқ ва майиз қўшиб аралаштиринг;
- ун, шакар ва майдаланган долчин қўшиб аралаштиринг;
- юпқа қилиб ёйилган хамир устига ичига мевали «начинка»ни солинг;
- хамирни рулет шаклида ўранг;
- устига чақилган тухум суртинг;
- 190 даража қизиган печда 35-45 дақиқа давомида пишириб олинг;
- устини майдаланган ерёнғоқ ёки шакар кукуни билан безасангиз бўлади.
Изоҳ (0)