Ушбу ширинликнинг таъми машҳур Oreo печеньеларига ўхшайди.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ – 150 грамм;
- тухум – 1 дона;
- ун – 250 грамм;
- шакар – 150 грамм;
- қабартма – 2 ош қошиқ;
- какао – 50 грамм;
- ваниль – 5 грамм.
- Сариёғ ва шакар аралаштирилади.
- Устидан тухум қўшилади.
- Сўнгра ун, какао, ваниль қўшилиб, хамир қорилади ва ярим соатга музлаткичга қўйилади.
- Хамир бир текисда ёйилиб, думалоқ шакллар кесиб олинади.
- 180 даража ҳароратда 15-20 дақиқа давомида пиширилади.
Изоҳ (0)