Ушбу ноодатий таом ҳар қандай дастурхонга кўрк бағишлайди.
Керакли маҳсулотлар:
- гуруч – 140 грамм;
- пиёз – 1-2 дона;
- ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
- қийма – 450 грамм;
- долчин – 2 ош қошиқ;
- помидор – 2-3 дона;
- қовоқ – 1 дона;
- туз ва зираворлар, кўкатлар.
- Гуруч қайнатиб олинади. Пиёз майда тўғралиб, ёғда 5 дақиқа қовурилади.
- Пиёзнинг устидан қийма қўшилади.
- Туз ва зираворлар қўшиб, 1 дақиқа қовурилади.
- Устидан гуруч, тўғралган помидор ва кўкат қўшилади. 5 дақиқа давомида қовурилади.
- Агар аралашма жуда қуруқ бўлса, озгина сув қўшилади.
- Қовоқнинг юқори қисми кесиб олинади. Ўртасидан уруғлар ва юмшоқ қисм олиб ташланади. Ичига гўштли аралашма солинади.
- Қолипга фольга қоғози солиниб, қовоқнинг кесилган қопқоғи ёпилади.
- Тахминан 2 соат давомида 160 даража печда пишириб олинади.
Изоҳ (0)