Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

8 ноябрь куни эрталаб Нигериянинг Маради вилоятида жойлашган мактабларнинг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 25 бола ҳалок бўлди. Ўқувчилар 5-6 ёш оралиғида бўлгани айтилмоқда, шунингдек, яна бир неча бола жароҳат олган. Бу ҳақда Маради мэри Чайбу Абубакарга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Actu Niger

Фото: Actu Niger

Таъкидланишича, ёнғин сомонли бинодаги учта синфни йўқ қилган.

Гувоҳлардан бирининг айтишича, содир бўлган воқеа жойидан жароҳат олган болалар автомобилларда шифохонага олиб кетилган. Жабрланганларнинг бир нечтаси оғир аҳволда экани айтилмоқда. Мактабдаги барча дарслар бекор қилинган.

BBC нашрининг ёзишича, Нигерияда ғиштдан қурилган мактаблар ўқувчиларга тўлиб кетгани сабаб ёғоч ва сомондан қурилган синфлар жуда кўп. Ушбу мамлакатдаги мактабларда ёнғин тез-тез учраб турса-да, «камдан-кам ҳолатда бу қадар кўп ўлимга олиб келади».

Ҳозирча ёнғин сабаби аниқ эмас, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Нигерияда қуролли шахсларнинг масжидга қилган ҳужуми оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани, Нигерия ҳукумати мамлакат шимоли-ғарбида аввалроқ жангарилар томонидан қўлга олинган 100 нафар аёл ва болалар озод этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)