Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Октябрь ўрталарида Фарғона вилоятининг Сўх туманида аэродром қурилиши якунлангани, яқин кунларда синов учишлари амалга оширилиши тўғрисида хабар берилганди. «Дарё» мухбирининг Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Жўраевга таяниб, маълум қилишича, 1 ноябрь куни синов парвози Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида амалга оширилган.

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Фарғона халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган Ан-2П самолёти соат 13:10 да Сўхдаги аэродромга келиб қўнган. Илк парвоз аҳоли ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан катта тантана билан кутиб олинган. Шу куннинг ўзида самолёт Сўхдан Фарғонага парвоз қилган ва соат 14:07 да Фарғона халқаро аэропортига етиб келган.

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг «2020–2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари ташкил этилиши белгиланган эди. Парвозлар учун Ан самолётлари ва Ми-8 вертолётларидан фойдаланиш режалаштирилганди.

Маълумот учун, туманга кичик авиация транспорти қатновини йўлга қўйиш мақсадида «Навобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этилган. Учиш-қўниш майдончасининг узунлиги 650 метр ва эни 100 метр бўлган мазкур аэродром қурилиши учун қарийб 7 гектар ер майдони ажратилган.

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

Қурилиш ишлари учун 6 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилиб, кутиш зали, овқатланиш шохобчаси, савдо нуқтаси, дам олиш жойларини ўзида қамраб олган замонавий мажмуа бунёд этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлгани маълум қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги олти йилда 122 та янги университет ва институт очилган. 2016 йилгача уларнинг сони 77 та эди
Дунё
Покистондаги масжидда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди, 25 киши ҳалок бўлди (видео)