• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд боғчаларида 2021 йилнинг 8 ойида талон-торож қилиш, порахўрлик ва фирибгарлик бўйича 24 та ҳолат аниқланган

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 8 ойи давомида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида 24 та ҳолатда давлат мулкини талон-торож қилиш, порахўрлик, фирибгарлик ва бошқа жиноятлар содир этилгани аниқланган. Содир этилган жиноятларнинг 10 таси, (42,7 фоизи) коррупцион кўринишдаги, 14 таси (58,3 фоизи) талон-торож қилиш жинояти ҳисобланган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хусусан, Самарқанд шаҳридаги 126-сонли МТТ директори М.Х. фуқаро М.Э.ни мазкур боғчага тарбиячи вазифасига ишга қабул қилиш эвазига ташкилотга бириктирилган шифокор орқали 300 долларни пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бундан ташқари, боғча директори фуқаро М.Э.дан унинг ўғли М.А.ни ташкилотга жойлаштириш эвазига 500 минг сўм пулларни олгани аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йилнинг 11 февраль куни МТТ директори М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «в» банди билан, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди ҳамда шифокор К.Н.га 212-модда (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Шунингдек, Булунғур туманидаги 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори М.А. фуқаро Д.Қ.ни ўзи раҳбарлик қилаётган боғчага тарбиячи ёрдамчиси вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 200 долларни пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан 24 март куни М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Таъкидланишича, вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан кадрларни танлаш ва тайинлашда мукаммал тизимнинг яратилмагани оқибатида бюджетдан ажратилган маблағлар талон-торож қилинган. Бунинг оқибатида 2021 йилнинг 8 ойи мобайнида 2 миллиард 712 миллион сўмдан ошиқ пул маблағлари мактабгача таълим ходимлари томонидан ўзлаштириб юборилган. Ушбу тоифадаги жиноятлар Самарқанд шаҳар ва Каттақўрғон туманларида кўп содир этилган.

    Хусусан, Каттақўрғон тумани 43-сонли МТТ мансабдор шахслари томонидан аслида муассасада ишламайдиган 22 нафар фуқаро номига 94,2 миллион сўмлик иш ҳақи тўловлари расмийлаштирилиб, талон-торож қилингани аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 21 январь куни Каттақўрғон туман 43-сон МТТ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «а,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бундан ташқари, Самарқанд туман мактабгача таълим бўлими мансабдор шахслари «Сайқал инвест стил» ва «Жартепа голд барака» корхоналари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, тумандаги 16 ва 35-сонли мактабгача таълим ташкилотлари биноларини ҳақиқатан бажарилмаган жорий таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджетдан ажратилган жами 1 миллиард 743 миллион сўм маблағлардан 455,3 миллион сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

    Ҳолат юзасидан 30 март куни Самарқанд туман мактабгача таълим бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Маълумот учун, юқорида аниқланган жиноий ҳолатлар бўйича «Дарё» мухбири Самарқанд вилоят прокуратураси ахборот хизмати билан боғланган. Бироқ вилоят прокуратураси мазкур ҳолатлар бўйича маълумот беришни истамаган.

    Аввалроқ Чироқчида банкирлар 119 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган салкам 1 миллиард сўмни ўзлаштиргани маълум бўлгани, Олий ва ўрта махсус таълими тизимида 9 ойда қарийб 14 миллиард сўмлик молиявий камчиликларга йўл қўйган 21 нафар ходим ишдан олингани, Паркентда тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 миллиард сўмдан ортиқ пулларни талон-торож қилгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистондаги боғчаларда 9 ойда 6,6 млрд сўмлик иш ҳақи ва товарлар ўзлаштириб юборилган — Мактабгача таълим вазирлиги
    • Ўзбекистондаги хорижий корхонанинг бош ҳисобчиси 8,7 млрд сўм маблағни талон-торож қилгани аниқланди

    01.11.2021, 16:07   Изоҳ (0)   10822
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йил якунига икки ой қолганда инфляция даражаси 7,3 фоизни ташкил этди

    01.11.2021, 15:41

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчисини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

    01.11.2021, 14:52

    Мусулмонлар идораси Қашқадарёда ушланган «Жиҳодчилар» орасида имом ноиби ҳам борлигига муносабат билдирди

    01.11.2021, 13:45

    Ангренда «Цефтриаксон» сабаб вафот этган 11 ёшли қизнинг ота-онаси фармацевтика компаниясидан норозилигини билдирди

    01.11.2021, 13:10

    Наманганда судлар томонидан 9 ой давомида коррупция билан боғлиқ 221 та жиноят иши кўриб чиқилди

    01.11.2021, 12:50

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кескин совийди

    01.11.2021, 12:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.