• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тайван президенти оролда АҚШ ҳарбийлари борлигини тасдиқлади

    Тайванда мамлакат армиясини шуғуллантираётган америкалик ҳарбийлар бор. Бу ҳақда Тайван президенти Сзай Инвен CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Инвен журналистнинг саволига жавоб берар экан, Тайван ва АҚШ ўртасида «кенг кўламли ҳамкорлик» мавжудлигини тан олди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳамкорлик аскарларни машқ қилдиришни ўз ичига олади, шунингдек, мамлакат мудофаасини оширишга қаратилган.

    «(Тайвандаги АҚШ аскарлари) одамлар ўйлаганчалик кўп эмас», — дея қўшимча қилди Инвен. Тайван президенти, шунингдек, интервьюсида Хитойдан келаётган таҳдид «кун сайин ортиб бораётганини» айтди ва Пекиндан ҳужум содир этилган тақдирда, АҚШ ёрдамига ишонишини айтди.

    Аввалроқ The Wall Street Journal АҚШ махсус операция кучлари ва Денгиз пиёдалари корпуси контингенти Тайванда маҳаллий қўшинларни махфий равишда ўқитаётгани ҳақида хабар берганди. Таъкидланишича, АҚШ махсус операция кучларининг 20 га яқин ходими Тайван қуруқлик қўшинларининг кичик гуруҳини шуғуллантирмоқда. Денгиз пиёдалари, ўз навбатида, маҳаллий денгиз флоти билан ишлаяпти. Нашр манбасининг аниқлик киритишича, АҚШ ҳарбийлари Тайванда камида бир йилдан буён бўлиб турибди.

    АҚШ қўшинлари расмий равишда Тайванни 1979 йилда тарк этган, дея қайд этади CNN. 2020 йил ноябрь ойи бошида Тайван ҳарбий денгиз кучлари қўмондонлиги Тайван армияси аскарларини бир неча ҳафта давомида ўқитиш учун АҚШ ҳарбийлари келишини эълон қилган, бир неча кундан сўнг республика Мудофаа вазирлиги бу маълумотни рад этган. Taiwan News порталининг хабар беришича, Пентагон оролда АҚШ денгиз пиёдаларининг борлиги ҳақидаги маълумот «нотўғри» эканини айтган, бироқ айнан қайси маълумотлар хато узатилганини изоҳламаган.

    Октябрь ойи бошида Тайван Мудофаа вазирлиги Хитой авиацияси томонидан мамлакат чегаралари рекорд даражада кўп кесиб ўтилгани ҳақида эълон қилди — 2 октябрь куни Хитойнинг 39 та ҳарбий самолёти Тайван ҳаво ҳудудига кирган. Ундан бир кун аввал Хитойнинг 38 та самолёти чегарани кесиб ўтганди. Хусусан, вазирлик 14 та тўртинчи авлод Ж-16 қирувчи самолёти, битта КЖ-500 олдиндан огоҳлантирувчи ва назорат қилувчи самолёти ва тўртта Су-30 самолётини қайд этган.

    22 октябрь куни АҚШ президенти Жо Байден Хитойдан тажовуз содир бўлган тақдирда, Қўшма Штатлар Тайванни қўллаб-қувватлашга тайёрми, деган саволга тасдиқ жавобини берди. «Ҳа, биз шундай қилиш мажбуриятини олганмиз», — деди Байден. У АҚШ Хитой билан совуқ урушни хоҳламаслигини  айтиб ўтди. Байден, шунингдек, Вашингтон тарихдаги энг кучли армияга эга эканини таъкидлади.

    Хитой АҚШни Тайван билан барча расмий алоқаларни «зудлик билан тугатиш»га ва «ягона Хитой» тамойилига амал қилишга чақирди. «Дунёда фақат битта Хитой бор ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати бутун Хитойни ифодаловчи ягона қонуний ҳукуматдир», — деб таъкидлади ХХРнинг АҚШдаги элчихонаси.

    Тайван ороли ва Хитой 1949 йилда фуқаролар уруши пайтида бўлинган. Пекин оролни Хитойнинг бир қисми деб билади, Вашингтон Хитойнинг орол устидан суверенитетини тан олади, аммо Тайваннинг мақоми барқарор эмас деб ҳисоблайди.

    Мавзуга доир: Си Цзиньпин Тайван ва Хитойни тинч йўл билан бирлаштириш тарафдори эканини билдирди

    28.10.2021, 16:53   Изоҳ (0)   12327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп ва Маск АҚШда «миллиардерлар солиғи» жорий этилишига қарши чиқди

    28.10.2021, 15:35

    ОАВ: Кобулда ҳокимиятга «Толибон» келгач, босқинчилик ва ўғирликлар сони кўпайди

    28.10.2021, 14:24

    Ливан бош вазири Байрутдаги портлаш тергови борасида Россиядан ёрдам сўраш масаласини суд ҳал қилишини билдирди

    28.10.2021, 14:09

    Франция Лукашенконинг қариндошларини одам савдоси билан шуғулланишда айблади

    28.10.2021, 13:08

    Фото: Бар ва кафелар ёпилишидан бир кун олдинги Москва

    28.10.2021, 11:09

    Фоторепортаж: Япония маликаси оддий фуқарога турмушга чиқди. Омма норозилигига сабаб бўлган тўй қандай ўтди?

    28.10.2021, 09:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.