• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фоторепортаж: Япония маликаси оддий фуқарога турмушга чиқди. Омма норозилигига сабаб бўлган тўй қандай ўтди?

    Япония валиаҳд шаҳзодаси Акисинонинг қизи, ҳукмрон император Нарухитонинг жияни малика Мако оддий фуқаро — 30 ёшли Кей Комурога турмушга чиқди. У эрининг фамилиясини олди ва малика мақомидан айрилди. Тўй куни 100 га яқин одам «император оиласини ҳимоя қилиш» талаби билан намойишга чиқди. Никоҳ маросими қандай ўтгани ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.

    Собиқ малика Мако (ҳаворанг либосда), унинг синглиси малика Како, ота-онаси — валиаҳд шаҳзода (чапда) ва малика Акисинолар

    Собиқ малика Мако (ҳаворанг либосда), унинг синглиси малика Како, ота-онаси — валиаҳд шаҳзода (чапда) ва малика Акисинолар
    Фото: Reuters

    Унвонидан айрилган Мако бўлажак турмуш ўртоғи билан 2012 йилда танишган. Улар Токио халқаро христиан университетида бирга ўқиган, олийгоҳда собиқ малика санъат ва маданий мерос бўйича таълим олган.

    Собиқ малика Мако

    Собиқ малика Мако
    Фото: Reuters

    Жуфтликнинг унаштируви 2017 йил сентябрь ойида эълон қилинган, тўй 2018 йилнинг ноябрига режалаштирилган эди. Бироқ Комуронинг онаси билан юзага келган молиявий можаро туфайли тўй қолдирилди. Қайд этилишича, аёл ўзининг собиқ қаллиғи унга берган 4 миллион иен (тахминан 35 минг доллар) қарзини қайтармаган. Комуролар оиласи бу пул қарз эмас, совға эканини таъкидлади. The Mainichi газетасининг ёзишича, эркак пулларни Кейнинг университетга киргани муносабати билан унинг онасига ҳадя қилган. 2012 йилда улар ажралганидан сўнг, эркак пулни қайтиб олишдан бош тортган, лекин кўп ўтмай уларни қайтаришни талаб қилган.

    Кей Комуро (марказда)

    Кей Комуро (марказда)
    Фото: Getty Images

    Шундан сўнг император хонадони раҳбарияти тўйнинг кейинга сурилишини маросимга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт талаб қилингани билан изоҳлади. Kyodo хабарига кўра, малика Маконинг ота-онаси бўлажак куёвидан молиявий қийинчиликларни ҳал этишни талаб қилган. Агентлик манбасига кўра, ОАВда қарз муаммоси деб аталган вазиятдан маликанинг оиласи бехабар бўлган. Маконинг ота-онаси, шунингдек, Комуро нималар бўлаётганини омма олдида тушунтиришини талаб қилди.

    Фото: Getty Images

    Комуро 2019 йилда жамоатчиликка тушунтириш бериб, 52 ёшли онаси ва унинг собиқ қаллиғи барча молиявий муаммоларини ҳал қилганини айтди. Бироқ The Mainichi газетаси ёзишича, шундан кейин томонлар адвокатлар орқали муҳокамани давом эттирган. 2021 йилда Комуро онасининг қарзини тўлашга қарор қилди. Шу билан бирга, ОАВ у пул маблағларини қарз ҳисобига эмас, балки компенсация сифатида ўтказаётганини даъво қилди. Бундан кўп ўтмай, Комуро уч йил ичида биринчи марта Японияга қайтиб келди. У Нью-Йоркдаги Фордем университетида ҳуқуқшунослик бўйича таълим олаётганди.

    Фото: Getty Images

    Тўйдан бироз олдин император хонадони бошқармаси можаролар пайтида жамиятнинг ҳақоратомуз изоҳлари туфайли малика Макога травматик стресс бузилиши ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди. The Mainichi’нинг аниқлик киритишича, маликанинг аҳволи 2018—2019 йилларда ёмонлашган, бироқ ушбу вақт давомида руҳий бузилиш Маконинг ўз вазифаларини бажаришига халал бермагани учун бу ҳақда жамоатчиликка хабар берилмаган.

    Фото: AP Photo

    Шу билан бирга, ташхис оммага эълон қилинганидан сўнг ҳам ОАВ танқидлари унчалик камаймади, деб таъкидлайди The Mainichi. Ҳатто Маконинг тўйи куни интернетда буни фирибгарлик деб атаб, никоҳни бекор қилишни талаб қилувчи изоҳлар пайдо бўлишда давом этди.

    Фото: EPA

    Японлар тўйга нафақат интернетда, балки кўчада ҳам қарши чиқди. Токиодаги намойишда 100 га яқин одам қатнашди. Улар, хусусан, молиявий можаро туфайли Комуролар оиласини танқид қилувчи ёзувлар туширилган плакатларни кўтариб олганди, шунингдек, «император оиласини ҳимоялашни» талаб қилди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Фото: Getty Images

    Оддий фуқарога турмушга чиқиб, Мако маликалик унвонини йўқотди. Шунингдек, у турмушга чиқиш вақтида япон маликаларига тақдим этиладиган 1,3 миллион долларга яқин бир марталик тўловни олишдан бош тортди. Император оиласи аъзоларида паспорт йўқ, шу сабабли никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун биринчи навбатда ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни олиш талаб этиларди. Улар анъанавий тўй маросимини ўтказмасликка қарор қилди, жуфтлик шунчаки никоҳ тўғрисидаги ҳужжатларга имзо чекди ва журналистларнинг бир нечта саволларига жавоб берди. Тўйдан кейин Мако ва Кей Комуро Нью-Йоркка кетишга қарор қилди.

    Мавзуга доир:

    • Япония маликаси севган йигитига турмушга чиқиш учун унвони ва миллион долларлик бойлигидан воз кечди
    • Фотогалерея: Япон маликаси Аяко турмушга чиқди

    28.10.2021, 09:11   Изоҳ (0)   25289
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёнинг энг нуфузли университетини ташлаб кетиб, компьютер олами даҳоси ва дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланган Билл Гейтс

    28.10.2021, 08:51

    Бердимуҳамедов Ашхободдаги Махтумқули ёдгорлиги қурилишига ташриф буюрди. Унинг очилиши 2022 йилга режалаштирилмоқда

    28.10.2021, 08:08

    Сицилия бўрондан кейинги кучли ёмғир туфайли сув остида қолди (фото ва видео)

    28.10.2021, 07:07

    ОАВ: Эрон Буюк Британия, Франция ва Германия билан ядровий битимга қайтиш юзасидан музокаралар ўтказишга тайёр

    27.10.2021, 22:58

    «У ерни ҳаёти учун хавфли деб ҳисоблайди»: Саакашвили қамоқхона касалхонасига ўтишдан бош тортди

    27.10.2021, 21:43

    Хитой АҚШ ва бошқа ғарб давлатларини Афғонистонга қарши санкцияларини бекор қилишга чақирди

    27.10.2021, 19:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.