Москвада 28 октябрдан 7 ноябрда қадар ишланмайдиган ҳафталик эълон қилинди. Унинг доирасида шаҳарда коронавирус чекловлари кучайтирилади ва қисман локдаун жорий этилади. Расмийлар одамларга оиласи ва яқинлари билан бирга бўлишни, уйдан чиқмасликни ёки дала ҳовлига жўнаб кетишни тавсия қилмоқда, деб хабар беради «РБК».
Федерал даражада ишланмайдиган кунлар Россия президенти Владимир Путиннинг қарорига кўра, 30 октябрдан бошланади. Президент эпидемиологик вазият кескин тус олган вилоятларда ишланмайдиган ҳафталикни олдинроқ жорий этишга рухсат берган. Айрим вилоятлар дам олиш кунларини жорий ҳафтадан эълон қилган, Моксва мери Сергей Собянин эса ишланмайдиган ҳафталикни 28 октябрдан бошлаш борасидаги қарорни имзолаган.
Москва мери ўринбосари ва коронавирусга қарши кураш бўйича пойтахт тезкор штаби раҳбари Анастасия Ракова мураккаб вазият мерияга локдаун эълон қилиндан бошқа чора қолдирмаганини маълум қилган.
«Эпидемиологларнинг кузатувига кўра, дельта-штаммнинг инкубацион даври беш кунгача давом этади, шу сабабли 11 кунга алоқаларнинг узилиши иккита бундай даврни қамраб олади», — дейди вице-мер.
Шундай қилиб, Москвада 7 ноябрга қадар кинотеатрлар, ҳайвонот боғлари, ҳаммомлар, спорт заллари, савдо марказлари, сартарошхоналар, автосервислар, стомотологик кабинетлар (фавқулодда ёрдам кўрсатиш бундан мустасно) ишламайди. Ресторанлар фақат олиб кетиш ёки етказиб беришга хизмат кўрсатади. Ишланмайдиган кунлар давомида мактабларда таътил эълон қилинган, шунингдек, маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш тўхтатилган.
«РБК»нинг ёзишича, локдаундан бир кун олдин Москвада 9 балли тирбандликлар қайд этилган. Нашр пойтахт аҳолиси сўнгги «озод кечасини» қандай ўтказгани тасвирланган суратлар билан бўлишди.
«Страстной» бульвари
Покровка кўчаси
«Пушкин» метро станцияси олдида McDonald’s
Underdog, Маросейка кўчаси
Moments бари, Татарская кўчаси
Szputnyik бари, «Столешник» тор кўчаси
ЦУМ яқинидаги кўча мусиқачилари
Изоҳ (0)