Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лос-Анжелесда Жеймс Бонд автомобилларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Маросим жосус 007 ҳақидаги навбатдаги фильм — «Ўлиш вақти эмас» картинаси премьераси муносабати билан ташкил этилган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Screen Rant

Фото: Screen Rant

Кўргазмада 35 та экспонат намойиш этилган. Хусусан, Aston Martin компанияси томонидан «007: Спектр» фильми учун махсус яратилган моделни ҳам кўриш мумкин.

«Ўлиш вақти эмас» фильми британиялик жосус ҳақидаги фильмларнинг 25-си ҳисобланади. Шу билан бирга, картина Дэниэл Крейг ижросидаги Бонднинг сўнгги картинасига айланади. Ушбу фильм франшизанинг 25-қисми ҳисобланади.

Картина сюжетига кўра, Бонд ўз фаолиятини якунлайди ва Ямайкада дам олади. Бироқ унинг эски дўсти Жеймс ундан дунёни навбатдан ҳалокатдан қутқаришни сўрайди.

Аввалроқ 2002 йилда катта экран юзини кўрган «Ҳалок бўл, лекин ҳозир эмас» фильмида Жеймс Бонд ролини ижро этган актёр Пирс Броснан қандай қилиб Aston Martin’ни ўзига суперкар совға қилишга кўндирганини сўзлаб берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади