Сурхондарё вилоятида Damas юк машинасига бориб урилиши оқибатида бир киши вафот этди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, воқеа 1 сентябрь куни М-39 автомобиль йўлининг 1352-километрида юз берган. Damas ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ҳаракатланиб кетаётган «КамАЗ»нинг орқасига бориб урилган.
Оқибатда машинада бўлган ҳайдовчининг ўғли олган тан жароҳатларидан шифохонада вафот этган.
Изоҳ (0)