Помидор соуси ва қовурилган бақлажон ичида пишган қиймали мазкур туркча таом дастурхонингизни безайди.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз — 1 дона;
- петрушка — ½ боғ;
- саримсоқ — 5 бўлак;
- қийма — 600 г;
- нон толқони — 3-4 ош қошиқ;
- тухум — 1 дона;
- мурч — 1 ош қошиқ;
- зира — 1 ош қошиқ;
- бақлажон — 5 та;
- ўсимлик мойи — 70-100 мл
- томат пастаси — 1,5 ош қошиқ;
- сув — 500 мл
- помидор шарбати — 220 г;
- черри помидорлари — 25-30 дона;
- туз.
- Пиёзни майда «кубик» шаклида, петрушка ва саримсоқни ҳам майдалаб тўғранг.
- Қиймага тўғралган пиёз, петрушка, нон толқони, тухум, туз, зираворлар ва саримсоқнинг ярмини солиб аралаштиринг.
- Аралашмадан катта бўлмаган шарчалар ясаб, музлаткичга 30-40 дақиқага қўйинг.
- Бақлажонни юпқа узун бўлакларга бўлиб, тилларанг бўлгунча қовуриб олинг.
- Ёғини шимдириб олиши учун улрни қоғоз салфеткаларга қўйинг.
- Товага 2-3 қошиқ ёғ солиб, қиймали шарчларни икки томонини қизартириб қовуринг.
- Шарчаларни ликопга олиб, унинг ёғига томат пастасини солинг.
- Пастани 1 дақиқа қовуриб, устига 250 мл қайноқ сув ва саримсоқнинг ярмини солиб, 2-3 дақиқага димланг.
- Товадаги маҳсулотга помидор шарбатини ҳам қўшиб, 5-6 дақиқага пиширинг.
- Газ печини 220 даражага қиздириб, патнисга бақлажонларни перпендикуляр қилиб териб чиқинг.
- Бақлажон ўртасига шарчаларни қўйиб, атрожини бақлажон бўлаклари билан ёпинг.
- Ўралган бақлажонлар устига черри помидорини тиш тозалагич ёрдамида тиқиб чиқинг.
- Сўнгра бақлажонлар атрофига помидор шарбати ва 250 мл қайноқ сув қуйинг.
- Таомни 30-35 дақиқа давомида димлаб пиширинг.
Изоҳ (0)