Юмшоқ булочкалар болажонлар-у катталарнинг энг севимли ширинлигидир. Банан қўшиб тайёрланадиган ушбу егулик билан оила аъзоларингизни хурсанд қилинг.
Керакли маҳсулотлар:
- банан — 2 дона;
- тухум — 1 дона;
- хамиртуруш кукуни — 1 ош қошиқ;
- сариёғ — 2 ош қошиқ;
- майиз — 50 грамм;
- ун — 350 грамм;
- туз — 1/2 чой қошиқ;
- шакар упаси — 1 ош қошиқ.
- Тозаланган баналар санчқи ёрдамида майдаланади ва тухум қўшилиб, силлиқ ҳолга келгунга қадар кўпиртирилади.
- Сўнгра хамиртириш, эритилган сариёғ ва майиз солиб, аралаштирилади.
- Майиз ўрнига бошқа мева ёки ёнғоқ ҳам қўшиш мумкин.
- Устидан ун ва туз сепиб, юмшоқ хамир қорилади.
- Усти сочиқ билан ёпилиб, 60—90 дақиқага илиқ жойга қўйилади.
- Хамир икки баравар кўпайганда, 8—10 бўлакка бўлинади. Ҳар бир бўлак думалоқ шаклга келтирилади.
- Хамир бўлаклари қандолат идишига жойлаштирилиб, яна 45 дақиқага қолдирилади.
- 190 даража қиздирилган печда 15—20 дақиқа давомида пиширилади. Юзаси қизариб пишгач, шакар упаси таъбга кўра сепилади.
Изоҳ (0)