Ёз мавсумида бақлажондан турли хил салатлар тайёрланади. Пазанда бекажонларга эса ушбу сабзавотдан ажойиб таъмли запеканка рецептини тавсия этамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз – 1 дона;
- қийма гўшти – 450 грамм;
- зайтун мойи – 3 ош қошиқ;
- помидор – 450 грамм;
- бақлажон – 900 грамм;
- тухум – 2 дона;
- сут – 1 ош қошиқ;
- қаттиқ пишлоқ – 100 грамм;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Пиёз майда тўғраб, қийма билан 10 дақиқа давомида яхшилаб қовурилади.
- Устидан майда тўғралган помидор қўшилади ва қайнаб чиқиши кутилади.
- Олов пасайтирилиб, 20 дақиқага димланади.
- Кўкат, туз ва зираворлар қўшилади. Бақлажон 1 сантиметр қалинликда паррак қилиб тўғралади.
- Сўнгра улар пергамент қоғозга жойлаштирилади. Устидан туз сепиб 15 дақиқа давомида 180 даражадаги печда пишириб олинади.
- Запеканка қолипи ёғланади. Бақлажоннинг учдан бир қисми қолипнинг энг тагига териб чиқилади. Қиймали аралашманинг ярми бақлажон устига солинади. Шу тарзда бақлажон, яна аралашма ва яна бақлажон терилади.
- 35 дақиқа давомида печда пиширилади.
- Тухум, туз ва сут аралаштирилади. Аралашма запеканка устудан қуйилади ва таъбга кўра қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади ва 10-15 дақиқага печга қўйилади.
Изоҳ (0)