Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғона вилояти Сўх туманига 6 август куни қўшни Қирғизистондан яна сел келди.

Фото: Telegram / Uzb_Меtео

Фото: Telegram / Uzb_Меtео

Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналининг ёзишича, сел Тул қишлоқ ҳудудларидан оқиб ўтувчи «Малбуцой» ўнг қирғоқ сел ўзанига келган.

Оқибатда Риштон—Сўх автомобиль йўлининг 80 метр қисмини лойқа оқизиқлари билан тўлиб қолишига сабаб бўлган. Қайд этилишича, ҳозирда автомобиль йўлида йиғилиб қолган лойқа оқизиқлари тозаланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Фарғона вилояти Сўх тумани «Ҳушёр» сел ўзанига қўшни Қирғизистондан сел келганди. Оқибатда тумандаги ички йўлни бир-бири билан боғлайдиган кўприкка зарар етганди.

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи 6—8 август кунлари ҳам сақланиб қолади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар