«Маданият ва маърифат» телеканали журналисти Илҳом Авазов 37 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда телеканал ахборот хизмати.
Телеканал муҳаррири Юлдуз Файзиева Facebook’даги постида Илҳом Авазов коронавирус оқибатида вафот этганини маълум қилди.
«Агар соғайганларида, орамизда бўлганларида 15 август 38 ёшга тўлган, учинчи фарзандларининг дунёга келишини кўрган бўлар эдилар. Каналимиз жамоаси учун жуда катта йўқотиш. Коронавирус яна бир ёш умрни ҳаётдан олиб кетди», – деб ёзади Юлдуз Файзиева.
Бундан аввал журналист ва ёзувчи Сотволди Ражабов, таниқли журналист Бахтиёр Мансуров, «Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳаррири, депутат Сафар Остонов ҳамда Маданият вазирлиги ходими, профессор Азамат Ҳайдаров вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)