• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда ўрмон ёнғини бутун бошли шаҳарни вайрон қилди (фото ва видео)

    АҚШдаги ўрмон ёнғинлари олтин талвасаси даврига оид Гринвилл тарихий шаҳрини вайрон қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Айни пайтда Калифорнияда юз бераётган ва Дикси номи билан машҳур бўлган йирик ўрмон ёнғини Жанубий Каролина штатидаги Гринвилл шаҳрига ёпирилди. Ушбу шаҳарга 150 йил аввал асос солинган, ўшанда унга яқин олтин конлари кўчманчиларни ва савдогарларни Ҳинд водийсига жалб қилган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Хабарларга кўра, ўт ўчирувчилар ёнғинни тўхтатиш учун бир неча кун давомида тинмай ишлаган, аммо 4 август куни у чизиқни ёриб ўтиб, шаҳар маркази томонга тарқалган.

    «Бугун биз Гринвиллни йўқотдик. Ифодалашга сўз ожиз», — деди ушбу ҳудудга вакиллик қилувчи конгрессмен Дуг Ламалф.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ҳукумат маълум қилишича, Диксидаги уч ҳафталик ёнғин штат тарихида катталиги бўйича саккизинчиси бўлди, айни пайтда аланга 130 минг квадрат акр ҳудудни қамраб олган, 5 август куни эрталабки ҳолатга кўра, ёнғин 35 фоизга тўхтатилган. Ўнлаб иншоотлар, шу жумладан, уйлар ҳам вайрон бўлган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Тахминан, 800 нафар аҳолидан мажбурий эвакуация қилиш сўралган. Мансабдорлар айтишича, баъзи одамлар кетиш буйруғига бўйсунмаган бўлиши мумкин, аммо қурбонлар ва ярадорлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    АҚШ ғарбидаги 14 та штатда 100 та йирик ёнғин қайд этилди. Энг оғир вазият Калифорния, Орегон, Монтана ва Айдахо штатларида кузатилмоқда. Одатда ёнғин хавфи йил охирида чўққига чиқадиган Калифорнияда ўтган йилгидан ҳам каттароқ майдон ёниб кетган — ўтган йили эса ёнғин юзасидан тарихдаги энг хавфли мавсум қайд этилган эди.

    Айни пайтда аномал иссиқ ҳаво таъсирида дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам ёнғинлар юз бермоқда. Чунончи июлнинг иккинчи ярмида Россиянинг Ёқутистон автоном республикасининг 8 туманида ўрмон ёнғинлар қарийб 1,5 миллион гектар майдонни йўқ қилди.

    Туркиядаги ёнғинлар 28 июль куни кучли шамол ва иссиқ об-ҳаво туфайли бошланди. Улар Туркиянинг жанубий вилоятларига таъсир кўрсатди, жумладан, ёнғин ўчоғи Мармарис ва Анталия каби курорт шаҳарлар яқинида жойлашган.

    Кейинроқ Исроилда аномал иссиқ иқлим туфайли Қуддус яқинидаги Шореш ҳудудида ёнғинлар кузатилди. Ёнғинлар, тахминан, 10 гектар майдондаги ўрмонлар ҳудудини қоплаб олган.

    Куни кеча эса Грециянинг Эвбея ороли ва Афина шаҳри атрофидаги ёнғинлар 200 дан ортиқ уйни бутунлай вайрон қилди ёки зарарлади.

    Шунингдек, бундай ёнғинлар Ўзбекистон ҳудудида ҳам кузатилди. Жиззах вилоятининг Зомин тумани «Дуоба» қишлоқ фуқаролар йиғини Ўриклисой қишлоғи яқинидаги ўрмон ҳудудларида 1 август куни йирик ёнғин юз берди. Соат тахминан 10:40 да бошланган ёнғин салкам саккиз соатдан сўнг ўчирилди; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) маълумотларига кўра, 80 гектар майдонда қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган. Оловни ўчиришга 1600 га яқин одам жалб этилган.

    06.08.2021, 20:42   Изоҳ (0)   31243
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инсоният реал хавф даврига қадам қўйди, Moderna вакцинаси ярим йилдан кейин ҳам ўз самарадорлигини йўқотмади. Коронахабарлар

    06.08.2021, 19:09

    Россияда МДҲ мамлакатларидан келган ноқонуний муҳожирлар сони 700 мингдан ошди

    06.08.2021, 14:57

    CNN: АҚШ разведкаси Ухань лабораториясидаги вируслар ҳақида маълумотларни қўлга киритди

    06.08.2021, 13:59

    Иброҳим Раисий Эрон президенти лавозимига расман киришди ва мамлакат ядро қуролини яратмаслигини маълум қилди

    06.08.2021, 12:58

    Тожикистонда россиялик саёҳатчиларни қутқариш чоғида вертолёт ҳалокатга учради

    06.08.2021, 12:33

    Қирғизистон ҳукумати ва Канада компанияси нима сабабдан «Қумтор» олтин конини бўлиша олмаяпти?

    06.08.2021, 08:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.