• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон ҳукумати ва Канада компанияси нима сабабдан «Қумтор» олтин конини бўлиша олмаяпти?

    Қирғизистонда коррупция ва атроф-муҳитга зарар етказиш бўйича айбловлар, юқори мансабдор шахсларни сўроқ қилиш, миллийлаштириш жараёнининг бошланиши — буларнинг барчаси мамлакатдаги энг йирик олтин кони «Қумтор» иши бўйича олиб борилаётган терговнинг бир қисми. BBC рус хизмати ушбу кон қандай қилиб Канаданинг кончилик компанияси ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида тўсиқ пайдо қилгани ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: «ТАСС»

    Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев 16 йиллик қочқинликдан сўнг коррупция иши бўйича сўроқ қилиниш учун мамлакатга қайтди. У 1992 йилда Канаданинг энергетик гиганти Cameco Corporation билан «Қумтор» лойиҳаси бўйича шартнома имзолашда, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда (Cameco Corporation кейинчалик ўз акцияларини Centerra Gold Inc. шўъба корхонасига ўтказган).

    Шартнома доирасидаги коррупцияга алоқадорликда гумон қилинаётган ва сўроқ қилинаётган амалдаги ва собиқ юқори лавозимли амалдорлар ҳамда депутатлар рўйхати тобора кенгайиб бормоқда, улар орасида яна бир қочқин собиқ президент Қурманбек Бакиев, шунингдек, собиқ бош вазирлар Темир Сариев ва Омурбек Бабанов ҳам бор.

    Бу сафар ҳукумат олтин қазиб олувчи Kumtor Gold Company компаниясидан давлат фойдасига 261,7 миллиард сом (ёки 3 миллиард доллар) ундириш тўғрисидаги суд қароридан сўнг «Қумтор»нинг ташқи бошқарувини жорий этиш билан мисли кўрилмаган қадамни қўйди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғи Қамчибек Ташиевнинг айтишича, махсус хизмат мамлакат ҳукумати олдида «Қумтор» конини қазиб олиш бўйича илгари тузилган барча келишувлардан чиқиш жараёнини бошлаган.

    «Қумтор»нинг ўзига хослиги нимада ва у кимга тегишли?

    «Қумтор» — Марказий Осиёдаги энг йирик кон бўлиб, у ерда олтин очиқ усулда қазиб олинади. У, шунингдек, Перудаги «Янокоча» конидан кейин дунёдаги иккинчи энг баланд тоғ кони.

    Бу кон Қирғизистон шимолида, Иссиқкўл вилоятида, денгиз сатҳидан 4000 метрдан ортиқ баландликда жойлашган ва Тян-Шан тоғ тизмасининг улуғвор музликлари билан ўралган. Бу музликлар трансчегаравий Норин дарёсига бориб қуйиладиган дарёларнинг манбайидир — Норин сувлари кейинчалик минтақанинг асосий сув йўли Қорадарё ва Сирдарёга қуйилади.

    Фото: Getty Images

    1993 йилда конни қазишни бошлаган Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси Kumtor Gold Company шўъба корхонаси орқали «Қумтор»нинг асосий эгаси ҳисобланади.

    1992 йилда дастлабки келишув билан Centerra Gold Inc. акцияларнинг фақат учдан бир қисмига, Қирғизистон эса учдан икки қисмига эгалик қилган, лекин бир йилдан сўнг Канада компанияси шартларни қайта кўриб чиқиб, конни ривожлантиришга сармоя киритишни бошлади. Қирғизистон акцияларнинг учдан бир қисмига эгалигича қолди, 2019 йилда эса компаниянинг барча активларидан давлатнинг улуши 26 фоизгача камайтирилди.

    Фото: Reuters

    2012 йилдан бери Қирғизистон расмийлари Қирғизистон учун фойдасиз бўлган битим тузишга масъул бўлганларни қидирмоқда, ҳозирда бир қанча амалдорлар ўз хизматларини суиистеъмол қилишда айбланмоқда, улар ҳибсга олинган ёки сўроқ қилинмоқда. Centerra Gold Inc. ҳам қирғиз амалдорларига пора бериб, уларни ўз томонига оғдириб олганликда айбланмоқда. 2014 йилда собиқ молия вазири Болот Абдилдаев ва яна тўрт амалдор «Қумтор» бўйича битим тузишда 4 миллион доллар пора олганликда айбланиб, суд қилинган, бироқ бир йил ўтиб айблов муддати ўтгани сабабли улар озод қилинган.

    Нима учун «Қумтор» Қирғизистон иқтисодиёти учун шунчалик муҳим?

    «Қумтор» — нафақат 700 тоннага яқин олтин захирасига эга бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик олтин кони, балки Қирғизистоннинг энг йирик солиқ тўловчиси ва сармоядоридир: расмий маълумотларга кўра, ундан тушадиган даромад Қирғизистон ялпи ички маҳсулотининг 12,5 фоизини, саноат ишлаб чиқаришининг 23 фоизини ва мамлакат экспортининг қарийб 30 фоизини ташкил қилади.

    Компания маълумотларига кўра, 2020 йилгача Қирғизистон «Қумтор»дан 4 миллиард 144 минг доллар, ҳукумат маълумотларига кўра эса тахминан, 13 миллиард доллар фойда олган. Конда 5 мингга яқин қирғизистонлик ишлайди.

    Фото: Getty Images

    Kumtor Gold Company ҳар йили 16—18 тоннадан ортиқ хом ашё қазиб олади, унинг катта қисмидан 80—85 фоизлик олтин ёмбилар ясалади. Иш бошланганидан буён конда 415 тонна олтин қазиб олинган. Аввалроқ компания коннинг захиралари тугаётганини айтган — уларнинг 2012 йилги прогнозларига кўра, қазиш фақат 2023—2026 йилларгача мўлжалланган эди. Аммо компания охирги ҳисоботида конни 2031 йилгача қазиш мумкинлигини, «Қумтор» яна 180 тонна олтин бериши мумкинлигини айтган.

     Давлат билан келишмовчилик қандай пайдо бўлди?

    Амалдаги ҳукумат ва мамлакатнинг янги президенти Садир Жапаров Қирғизистон конни янада қулай шартлар билан қазиши мумкин, деб ҳисоблайди.

    Фото: Getty Images

    Қирғизистонда шартномаларни ўзгартириш ҳақидаги гаплар илк бор 2002 йилда, биринчи президент Асқар Акаев даврида янграй бошлаган. 2012 йилда президент Алмазбек Атамбаев даврида дастлабки келишувдаги коррупцияни текшириш бўйича давлат комиссияси тузилган. Шу билан бирга, ҳукумат мулкка эгаликни 50 га 50 қилиб қайта тақсимлаш тўғрисида келишувга эришишга қарор қилган. Лекин келишувга эришилмаган.

    Корхона ва давлат ўртасидаги зиддиятнинг янги чўққиси 2021 йил май ойида, мамлакатнинг янги президенти, конларни миллийлаштиришнинг ашаддий тарафдорларидан бири бўлган Садир Жапаров ҳокимият тепасига келган пайтга тўғри келди. Унинг ҳукумати корхона ташқи бошқарувини жорий этди, бир кун аввал буни амалга оширишни давлатга юкловчи қонун уч ўқишда қабул қилинди.

    Суддан кейин дарҳол компания акциялари 30 фоизга тушиб кетди. Компаниянинг ўзи давлат ҳаракатларини ноқонуний деб ҳисоблайди ва уларни илгари эришилган барча келишувларни бузган ҳолда конни тортиб олиш деб атайди. Centerra Gold Inc. Қирғизистон ҳукумати билан ҳакамлик судида судлаша бошлади.

    Президент Жапаров ва ҳукумат нимага эришмоқчи?

    Садир Жапаров ҳали депутатлигидаёқ, 2012 йилда «Қумтор»ни давлат мулкига айлантириш тарафдори бўлган. У дастлаб кон бўйича давлат комиссиясини бошқарган ва амалдорларни тез-тез коррупцияда айблаган. Ўшанда у Қамчибек Ташиев (ҳозирги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари) ва Талант Мамитов (парламент спикери) билан биргаликда норозилик намойишлари уюштиришда ва ҳокимиятни қўлга олишга уринишда айбланган — учаласи ҳам 2012 йилда бир йилга ҳибсга олинган.

    2013 йилда кон яқинида тартибсизликлар бошланди — намойишчилар конни миллийлаштиришни талаб қилди, оқибатда президент Атамбаев Жети-Ўғуз тумани ҳудудида фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати жорий этди.

    2013 йилда кон яқинида тартибсизликлар бошланди — намойишчилар конни миллийлаштиришни талаб қилди, оқибатда президент Атамбаев Жети-Ўғуз тумани ҳудудида фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати жорий этди.
    Фото: Asia Plus

    Жапаров иккинчи муддатни 2017 йилда «Қумтор» иши бўйича олган, у гаровга олганликда айбланиб, 10 йилга қамалган. 2020 йил октябрь ойида норозилик намойишлари пайтида ўз тарафдорлари томонидан қўйиб юборилган Жапаров парламентда «Қумтор»ни Centerra Gold Inc.’дан олиб қўйиш шарт эмаслигини, чунки конда олтин захиралари деярли тугаганини айтди. Аммо кейинроқ, аввалига мамлакат бош вазири, сўнгра президент бўлган Жапаров коннинг атроф-муҳитга зарарини текширишни бошлади.

    Экспертларнинг фикрича, Жапаров мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини палласида ва қирғиз—тожик чегарасидаги тўқнашувлардан кейин коннинг аҳамияти ҳақидаги фикрини ўзгартиргани тасодиф эмас (чегара можаросида 35 қирғизистонлик вафот этган, 134 киши яраланганди).

    Сиёсатшуносларнинг фикрича, Жапаров шу тариқа сиёсий очко йиғмоқда ва тушаётган рейтингини сақлаб қолмоқда. Бироқ иқтисодчилар буни президентнинг карантин ва пандемия туфайли чекловлар қўйилганидан кейин  заифлашиб қолган мамлакат иқтисодиётини тузатишга уриниш деб атамоқда. Қирғизистон чуқур иқтисодий инқирозда, мамлакатда қашшоқлик даражаси 25 фоизгача кўтарилган — деярли ҳар учинчи қирғиз фуқароси қашшоқлик ёқасида яшайди.

    Жапаров, Ташиев ва Мамитов 2012 йилда норозилик намойишлари уюштиришда ва ҳокимиятни қўлга олишга уринишда айбланган.

    Жапаров, Ташиев ва Мамитов 2012 йилда норозилик намойишлари уюштиришда ва ҳокимиятни қўлга олишга уринишда айбланган.
    Фото: Getty Images

    Қарама-қаршилик нимага олиб келиши мумкин?

    Қирғизистон ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари кўплаб халқаро таҳлилчилар, жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан танқид қилинди, улар ташқи назоратнинг киритилиши ва Centerra Gold Inc.’нинг чиқариб юборилиши чет эллик инвесторларнинг узоқ вақт Қирғизистондан хавфсирашига сабаб бўлишидан хавотирда.

    Канада ва Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчихоналари ҳам кончилик соҳасидаги воқеалардан хавотир билдирди. Узоқ муддатли инвесторларнинг кетиши мамлакатни янада чуқур иқтисодий инқирозга етаклаши мумкин.

    Канадаликлар кетгандан сўнг конни ривожлантиришда потенциал ва ягона манфаатдор сармоядорлар хитойликлар бўлиши мумкин, лекин улар сўнгги йилларда Қирғизистон конларида кўплаб қийинчиликларга дуч келган. Қирғизистон умумий ташқи қарзининг 45 фоизини Хитойдан қарздорлик ташкил қилади, хитойлик сармоядорларнинг келиши мамлакатни Пекинга янада қарам қилади. 2018 йилда Қирғизистон Хитой учун энг заиф давлатлар ўнлигига киритилганди.

    Мамлакат конни мустақил равишда қазий олиш-олмаслиги энг катта савол бўлиб қолмоқда.

    Мавзуга доир: Қирғизистонда «Қумтор» олтин кони бўйича тўртта жиноий иш қўзғатилди. Уларнинг иштирокчилари — собиқ бош вазир ва депутатлар

    06.08.2021, 08:24   Изоҳ (0)   71653
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ фақат тўлиқ эмланган хорижликларга мамлакатга кириш учун рухсат бериши мумкин

    05.08.2021, 21:46

    Эрон портида бирйўла бешта савдо кемаси ёниб кетди

    05.08.2021, 20:42

    COVID-19 туфайли Хитой ўз фуқароларига хорижга чиқиш паспорти беришни вақтинча тўхтатади

    05.08.2021, 18:09

    Олимлар COVID-19’га қарши вакциналарнинг самарадорлиги пасайганини маълум қилди

    05.08.2021, 16:15

    ЖССТ қайта эмлашга мораторий талаб қилди. Ортиқча вакциналарни ривожланаётган мамлакатларга юбориш сўралмоқда

    05.08.2021, 15:35

    Грецияда йирик ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда. Юзлаб уйлар вайрон бўлди (фото ва видео)

    05.08.2021, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.