• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    CNN: АҚШ разведкаси Ухань лабораториясидаги вируслар ҳақида маълумотларни қўлга киритди

    АҚШ махсус хизматлари Ухандаги Хитой вирусология институти лабораторияси тадқиқ қилган вируслар ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди, COVID-19 биринчи марта айнан Ухань шаҳрида авж олган эди. Бу ҳақда CNN ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Бунда гап генетик тадқиқотлар ҳақида бормоқда. Америка ҳарбийлари қўлига бундай файллар қаердан келиб тушгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Одатда бундай ахборот устида булутли серверларда ишланади, шунинг учун маълумотлар хакерлик ҳужуми орқали қўлга киритилган бўлиши мумкин.

    CNN манбасига кўра, АҚШ улкан маълумотлар каталогини қўлга киритган, у вирусларнинг «генетик чизмаларидан иборат. Уларни кўриб чиқиш учун катта ҳисоблаш қувватлари керак бўлади, шу сабабли таҳлил учун махсус хизматлар АҚШ Энергетика вазирлиги ихтиёридаги суперкомпьютерларни жалб қилган. Яна бир қийинчилик кадрлар билан боғлиқ. Файлларда хитой тилидан фойдаланилган ва кўплаб профессионал атамалар бор. Америка махсус хизматларига ушбу тилни биладиган ва ташкилот текширувидан ўта оладиган олимлар керак.

    CNN’нинг махсус хизматлардаги манбалари айтишича, олинган маълумот коронавируснинг келиб чиқишини ўрганишда ёрдам беради, хусусан, пандемия Ухань лабораториясидан вирус сизиб чиқиши оқибатида юзага келган-келмагани ҳақидаги саволга жавоб беради.

    Эслатиб ўтамиз, ЖССТнинг халқаро мутахассислар жамоаси Хитойнинг Ухань шаҳрида тўрт ҳафта мобайнида коронавируснинг пайдо бўлиш сабабларини ўрганган эди. Ушбу сафар натижалари тўғрисидаги ҳисобот ЖССТ томонидан 30 март куни эълон қилинди. Ҳисоботда инфекциянинг келиб чиқиши тўғрисида тўртта эҳтимолий версия баён қилинган. Ухань вирусология институтига ташриф буюрган мутахассислар натижалар тўғрисидаги ҳисоботда коронавируснинг институт лабораториясидан тарқатилганининг «эҳтимоли жуда кам» деган хулосага келди.

    Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус COVID-19 Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораторияда пайдо бўлган ва сизиб чиқиши туфайли тарқалиб кетган, деган версияни истисно қилишга ҳали эрта эканини айтди. «Менинг ўзим лаборант бўлганман, мен иммунологман, лабораторияда ишлаб кўрганман ва лабораторияларда кутилмаган ҳодисалар бўлишидан хабарим бор. Шундай бўлиб туради», — дея аниқлик киритди ЖССТ раҳбари. Гебрейесус қайд этишича, пандемия қандайдир тарзда лабораториялар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини тушуниш учун бўлиб ўтган ҳодисани текшириш жуда муҳим.

    Май ва июнь ойларида Америка оммавий ахборот воситаларида коронавирус Ухань шаҳридаги лабораторияда яратилганидан далолат берувчи белгилар ҳақида материаллар пайдо бўла бошлади. Хабарларга кўра, олимлар SARS-CoV-2 коронавирусидан табиий пайдо бўладиган коронавирусда қайд этилмаган генетик изларни топган.

    Шунингдек, британиялик ва норвегиялик олимлар COVID-19 одамлар томонидан яратилганига оид далиллар борлигини айтган. Уларнинг фикрига кўра, COVID-19 лабораторияда яратилган, шундан сўнг хитойлик олимлар «изларни яшириш учун» вируснинг кўршапалаклардан келиб чиққани тўғрисидаги версияни илгари сурган.

    Июнь ойида ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ташкилот COVID-19 келиб чиқиши бўйича текширувнинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди. Гебрейесус бунинг учун Хитойдан ошкоралик ва ҳамкорлик талаб этилишини айтган. Текширувнинг биринчи босқичида Ухань вирусология институтига ташриф буюрган мутахассислар коронавируснинг институт лабораториясидан тарқатилгани «эҳтимоли жуда кам» деган хулосага келганди.

    COVID-19 нинг сунъий келиб чиқиши версияси АҚШда бир неча бор илгари сурилган. Хусусан, собиқ президент Дональд Трамп разведка хизматларида вирус Ухандаги лабораториядан сизиб чиққани тўғрисида етарли далиллар мавжудлигини таъкидлаган. Бироқ махсус хизматлар бунга бевосита далиллари йўқлигини билдирган.

    06.08.2021, 13:59   Изоҳ (0)   50990
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иброҳим Раисий Эрон президенти лавозимига расман киришди ва мамлакат ядро қуролини яратмаслигини маълум қилди

    06.08.2021, 12:58

    Тожикистонда россиялик саёҳатчиларни қутқариш чоғида вертолёт ҳалокатга учради

    06.08.2021, 12:33

    Қирғизистон ҳукумати ва Канада компанияси нима сабабдан «Қумтор» олтин конини бўлиша олмаяпти?

    06.08.2021, 08:24

    АҚШ фақат тўлиқ эмланган хорижликларга мамлакатга кириш учун рухсат бериши мумкин

    05.08.2021, 21:46

    Эрон портида бирйўла бешта савдо кемаси ёниб кетди

    05.08.2021, 20:42

    COVID-19 туфайли Хитой ўз фуқароларига хорижга чиқиш паспорти беришни вақтинча тўхтатади

    05.08.2021, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.