• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда жиноий жавобгарлик қандай кучайтирилиши маълум қилинди

    9 июль куни АОКАда коррупция масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ва Олий суд мутасаддилари икки муҳим ҳужжат, шунингдек, коррупция масалаларига оид саволларга жавоб бериб ўтди.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Матбуот анжумани Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган икки ҳужжат: «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ҳамда «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланди.

    Унда иштирок этган бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев коррупциявий жиноятлар учун белгиланган жазо чоралари борасида тўхталди. Шунингдек, фармон ва қарор ишлаб чиқилгунча Бош прокуратура томонидан хорижий тажрибалар ўрганилиб, ижтимоий сўровномалар ўтказилганини билдирди.

    Хусусан, 2021 йилнинг апрель ойида «Ижтимоий фикр» маркази томонидан коррупцияга қарши курашиш тўғрисида ўтказилган ижтимоий сўровномада иштирок этганларнинг 62 фоизи коррупцияга қарши курашишда жиноий жавобгарлик чораларини қатъийлаштириш энг самарали чоралардан бири сифатида баҳолагани, бу ҳам фармонда ўз аксини топаётгани қайд этди.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    «Бу борада хориж тажрибасига назар ташласак, коррупциявий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосигача кескин жазо чоралари АҚШ, Франция, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирлиги ва Саудия Арабистонида қўлланилади. Шунингдек, Қозоғистон, Россияда пора олганлик учун максимал жазо миқдори муайян лавозимни эгаллаш ҳуқуқини умрбод чеклаган ҳолда 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади», — деди Валиев.

    Ўзбекистонда пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун максимал жазо миқдори 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган.

    Украинада мол-мулкни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганлик учун 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Бу жиноят Грузияда 11 йилгача, Озарбайжонда 14 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Ўзбекистонда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганлик учун максимал жазо 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш этиб белгиланган.

    Шу боис жорий йилнинг 6 июль куни имзоланган Президентнинг коррупцияга қарши курашишга бағишланган фармонида Бош прокуратурага тегишли идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш вазифаси белгиланди:
    • коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
    • даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
    • коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш.

    Бош прокурор ўринбосари Баҳриддин Валиев.

    Бош прокурор ўринбосари Баҳриддин Валиев.
    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
    Барчангизнинг хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 14 майдаги «Жиноят ва жиноят процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3723-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ҳам ўтказилди. Мазкур янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасида ҳам коррупция билан боғлиқ жиноят содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда. Пора предмети сифатида нафақат моддий манфаатдорлик, шунингдек, номоддий манфаатдорлик ҳам киритилмоқда.

    Халқаро экспертлар тавсияларига кўра, 3 турдаги ҳаракатлар учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланмоқда:

    • нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш;
    • давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш;
    • давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши.
    Баҳриддин Валиев, бош прокурорнинг биринчи ўринбосари
    Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Бош прокуратурада махсус ишчи гуруҳи ташкил қилингани, хорижий тажриба, кенг жамоатчилик фикри ва хорижий экспертларнинг тавсиялари инобатга олинган ҳолда белгиланган муддатларда қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиши таъминланиши таъкидланди. Валиев мазкур жараёнда ҳар бир мутасадди идора вакилларининг фаол иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришларини сўради.

    Мавзуга доир:

    • Бош прокурор ўринбосари ўтган 4,5 йилда коррупция оқибатида давлат ва фуқаролар манфаатига қанча зарар етганини маълум қилди
    • «Юқоридан пастга қараб» – Акмал Бурҳонов Президент ва бош вазир ҳам йил давомида топган даромадини декларациялаши режалаштирилаётганини айтди

    09.07.2021, 20:42   Изоҳ (0)   27683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда яна 100 ва 300 ўринли ковид-марказлар очилади

    09.07.2021, 20:11

    Бош прокурор ўринбосари ўтган 4,5 йилда коррупция оқибатида давлат ва фуқаролар манфаатига қанча зарар етганини маълум қилди

    09.07.2021, 19:41

    Ўзбекистоннинг Япониядаги янги элчиси тайинланди

    09.07.2021, 19:25

    Қаршидаги рейдда ҳушини йўқотгани айтилган фуқаро ЙПХ ходимини тепгани, ИИБ ходимлари бунга жавобан уни бўғиб олгани тасвирланган видео тарқалди

    09.07.2021, 19:10

    «Юқоридан пастга қараб» – Акмал Бурҳонов Президент ва бош вазир ҳам йил давомида топган даромадини декларациялаши режалаштирилаётганини айтди

    09.07.2021, 18:40

    Ижтимоий тармоқларда фуқарони вакцина ўрнига сув билан эмлангани айтилган видео тарқалди. Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди

    09.07.2021, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55

    Мелания Трамп Байденнинг ўғлини судга бериши мумкин

    Дунё | 14 август, 18:45

    ҲАМАС Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетиш эвазига Ғазодаги жангчиларини чиқаришга тайёр — Al Arabiya

    Дунё | 14 август, 18:30

    Суданда вабо эпидемияси: бир ҳафтада 40 киши вафот этди

    Дунё | 14 август, 18:10

    Аббосбек Файзуллаевнинг “Башакшеҳир”даги дебюти нега кечикаётгани маълум бўлди

    Спорт | 14 август, 18:05

    Покистон Ҳиндистон таҳдидига жавобан ракета қўшинлари тузади

    Дунё | 14 август, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.