Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби матбуот хизмати ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг трансфери учун тўловни амалга ошириш жараёнида техник муаммолар юзага келганини маълум қилди. Бу ҳақда Championat нашри хабар берди.

Файзуллаев ҳали ҳам “Башакшеҳир” сафида расмий дебютини ўтказа олмагани бўйича: “Бунинг асосий сабаби нима?” — деган саволга клуб матбуот хизмати қуйидагича жавоб берган:
Пул билан боғлиқ муаммо йўқ, бироқ маблағни ўтказиш жараёнида қийинчиликлар юзага келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Башакшеҳир” 2025 йил июль ойининг охирида Аббосбек Файзуллаев билан беш йиллик шартнома имзолаган эди. ОАВ хабарларига кўра, трансфер қиймати 7,5 миллион еврога баҳоланган.
Маълумот ўрнида, Файзуллаев 2023 йил август ойида Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан “ЦСКА”га 500 минг евро эвазига ўтган эди. У Москва клуби сафида жами 72 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 22 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)