18:55, 09.07.2021 19311

Жазирамада роҳатижон қаҳвали музқаймоқни ўз қўлингиз билан тайёрлаб кўринг

Мазали музқаймоқни ортиқча пул сарфламасдан уй шароитида тайёрлаш мумкин.

Фото: Elle

Керакли маҳсулотлар:

  • музлатилган банан — 4 дона;
  • муздек эспрессо — бир финжон;
  • какао — 1 ош қошиқ;
  • шакарли қиём — 4 ош қошиқ;
  • шоколад қириндиси;
  • қаймоқ.

Тайёрланиш жараёни:

  • Барча маҳсулотларни блендерда аралаштиринг.
  • Аралашмани қаҳва финжонига солиб чиқинг ва бир неча соатга музлаткичга қўйинг.
  • Музқаймоқни шоколад қириндиси ва қаймоқ билан безанг.

Ёқимли иштаҳа!