Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда 1 июндан коронавирус фонида қўйилган чекловларнинг бир қисми бекор қилинишини эълон қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: Дарё

«1 июлдан бошлаб комендантлик соатини бутунлай бекор қиламиз», — деди Эрдўғон.

Бундан ташқари, шаҳарлараро ҳаракатланиш ва шаҳар жамоат транспортидан фойдаланишга қўйилган чекловлар бекор қилинади.

Эрдўғоннинг таъкидлашича, вакцинация мамлакат учун асосий мақсад бўлиб қолмоқда. Унинг сўзларига кўра, Туркияда 43 миллиондан ортиқ дозада коронавирусга қарши вакциналар ишлатилган. Давлат раҳбари бир неча ҳафта ичида 18 ёшдан катталарни эмлашни якунлаш ниятида эканини эълон қилди.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган кун давомида мамлакатда COVID-19’га чалиниш бўйича 5,2 мингта янги ҳолат қайд этилди, 51 киши касалликдан вафот этди.

Апрель ойи ўрталарида Туркия ҳукумати COVID-19’га чалиниш ҳолатининг ортиши муносабати билан чеклов чораларини кучайтирди. Мамлакатда комендантлик соати давомийлиги соат 19:00 дан 05:00 гача узайтирилди. Май ойида Туркияда янги чора-тадбирлар кучга кирди, унга кўра, дўконларда фақат асосий озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотларини сотишга рухсат берилди.

17 майдан мамлакатдаги карантин режими босқичма-босқич юмшатила бошлади. Хусусан, 1 июндан комендантлик соати қисқартирилиб, тўйларга рухсат берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар