Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Интернетда поп-ит (стрессни енгишга ёрдам берувчи ўйинчоқ) ўйнаётган маймун видеоси вирус каби тарқалди, деб хабар беради Esquire.

Кадр: Instagram

Маймуннинг лақаби Гейтлин Рей бўлиб, у қўнғир қорабош капуцин турига киради, ёши еттида. Гейтлин Рейнинг TikTok, Instagram ва YouTube’да шахсий профиллари мавжуд.

Диққатини жамлаган ҳолда юмшоқ пуфакчали антистресс-ўйинчоқни панжалари билан ураётгани тасвирланган видео TikTok’да икки кун ичида 3,4 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган ва 570 мингга яқин лайк тўплаган.

https://www.instagram.com/p/CQQ960gqO67/

Видео остидаги изоҳларда фойдаланувчилар маймунни поп-ити бор инсонларга қиёсламоқда.

Гейтлин Рей — қўлига поп-ит тушиб қолган биринчи маймун эмас. Интернетда бошқа шу каби роликларни ҳам учратиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрелида Илон Маскнинг Neuralink компанияси миясига чип ўрнатилгани сабаб видеоўйинларни ўйнаш қобилиятига эга Пейжер лақабли тўққиз ёшли макаканинг ролиги билан бўлишганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар