Canon компанияси ўзининг Canon Information Technology шўъба компаниясининг Хитойдаги офисларига фақатгина кулиб турган ходимларни киргизадиган сунъий интеллектга эга камераларни ўрнатди, деб хабар беради Esquire.
The Financial Times’нинг ёзишича, Canon «табассумни танувчи» камералар жорий этилишини 2020 йилда маълум қилган, бироқ у вақтда янгилик кўпчиликнинг эътиборини тортмаган. Компания раҳбариятининг маълум қилишича, ушбу технология ходимларнинг хотиржамроқ ва самаралироқ бўлишига, шунингдек, иш атмосферасини янада яхшилашга ёрдам беради.
Canon Information Technology офисларида табассум ёрдамида, хусусан, учрашув ва йиғилишларни ўтказиш учун конференц-заллар бронланмоқда. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, мазкур технология, шунингдек, давлат ташкилотлари, касалхоналар, мактаблар, банк ва бошқа муассасаларга ҳам мос келади.
Аввалроқ Канадада сунъий интеллектга эга кўзойнак яратилгани, у ўз эгасининг дангасалик қилишига йўл қўймаслиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)