Apple компанияси Apple ID аккаунтларини мерос қилиб қолдиришга рухсат берди, шунингдек, дастурлардаги махфийлик назоратини кучайтирди. Бу ҳақда компания вакиллари WWDC 2021 конференциясида маълум қилган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Эндиликда iCloud созламаларида фойдаланувчи вафот этган тақдирда, аккаунтини кимга қолдириб кетиши мумкинлиги борасида ишончли шахсни кўрсатиши мумкин. Шунингдек, ишончли одам фойдаланувчига Apple ID паролини унутган тақдирда, уни қайта тиклаш учун верификация коди тақдим этилади.
Apple’нинг пулли «булутли» сервиси iCloud+ бўлиб, у кенгайтирилган хотира сиғимидан ташқари, фойдаланувчининг барча онлайн маълумотларини ҳимоялайди — трафикни шифрлайди, почта манзили ва бошқа шахсий маълумотларни яширади.
Одатдаги ҳолатда Safari iOS 15’да фойдаланувчининг IP-манзилини яширади, Siri’га йўлланган сўровлар тўғридан-тўғри қурилмада қайта ишланади.
Шунингдек, тизимда фойдаланувчининг шахсий маълумотларига бошқа сайт ва дастурлардан амалга оширилган сўровлар тарихи менюси ҳам пайдо бўлади.
Изоҳ (0)