Австралия ва европалик тадқиқотчилар қоронғуда ҳам бемалол кўра олишни таъминлайдиган инқилобий технологияни яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Гап оддий кўзойнакларнинг ойнасига ёпиштириш мумкин бўлган ультраюпқа плёнка ҳақида кетмоқда. Материал нанометрли ўлчамга эга кристаллар асосида яратилган. У инсон кўзи илғай олмайдиган инфрақизил нурни кўрса бўладиган тасвирга айлантиради.
«Кўриб бўлмас нарсани кўринадиган қилдик. Инсон соч толасидан юзлаб маротаба кичик бўлган нанокристалли плёнкани бевосита кўзойнакка қоплаш ва шу орқали тунда кўриш имкониятини тақдим этадиган фильтрни қўлга кириш мумкин», — дейилади релизда.
Ихтирочиларнинг таъкидлашича, технология нафақат фойдаланишда самарали, балки арзон ҳам, чунки уни оммавий ишлаб чиқариш осон.
Плёнка хона ҳароратида тайёрланади. Шу сабабли ихтирочилар тадқиқотини давом эттириб, тез орада плёнкани очиқ бозорга чиқаришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ австралиялик олимлар бутунлай кўзи ожиз инсонларнинг кўриш қобилиятини қайта тиклаш тизимини яратгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)