Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар 12 фоизгача кенгайтирилади. Бу ҳақда 15 июнь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Фаррух Хуррамов маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унинг сўзларига кўра, 2019—2028 йилларда Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясининг асосий мақсади биологик хилма-хиллик Конвенцияси талабларини амалга оширишдан иборат. Стратегия 9 та бобдан иборат бўлиб, 2 та асосий босқичда амалга оширилади:

  1. 2019—2023 йилларда биохилма-хилликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини шакллантириш.
  2. 2024—2028 йилларда атроф-муҳит муҳофазаси, биохилма-хилликни сақлаш масалалари бўйича ижобий кўрсаткичларга эришиш.
Шунингдек, стратегияда 2028 йилгача муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳажмини 12 фоизгача кенгайтириш масаласи ҳам кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди