Самарқанд вилоятида 14 июнь куни иссиқ сув қувури Nexia-3 устига қулади. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, 14 июль куни диаметри 273 сантиметр бўлган иссиқ сув қувури Nexia-3 машинаси устига қулаб тушиб, машинанинг устки қисмини пачоқ қилган. Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Негматовнинг таъкидлашича, Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси машинасини йўлнинг ўртасида қолдирган. Қувур айни шу машина устига қулаган.
Шунингдек, иссиқлик тармоқлари 41 йилдан бери алмаштирилмагани таъкидланган.
Шу билан бирга, Президент қарорига асосан, ушбу ҳудудга Жаҳон банки томонидан 30 миллион доллар маблағ ажратилиши режалаштирилган. Маблағ асосида ҳудуддаги иссиқлик таъминотини алмаштириш бўйича лойиҳа ҳужжатлари тайёрланган.
Бундан аввал Тошкентда бузилаётган реклама баннерларидан бири ҳаракатланаётган Spark устига қулагани ҳамда Тошкент марказида кучли шамол оқибатида Malibu устига дарахт қулагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)