Путинни қотил деб ҳисоблаш-ҳисобламаслиги ҳақидаги ўз гапларини яна бир бор изоҳлади. Бу ҳақда ундан Брюсселдаги НАТО штаб-квартирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўрашди.

Фото: Reuters

Россия президентининг NBC News телеканалига берган интервьюси ушбу савол такрорланишига сабаб бўлди. Интервьюда ундан қотил ёки йўқлиги сўралганда Путин кулиб юборган.

Байден бунга у ҳам кулишини айтди. Сўнгра тўғридан-тўғри «Демак, уни ҳалиям қотил деб биласизми?» деган саволга Байден қуйидагича жавоб берди:

«Фикримча, унинг ўзи бу саволга жавоб қандай бўлишини аниқ билдирди. Ўтмишда Путин аслида буни тан олган деб ҳисоблайман — у қилиши мумкин бўлган ёки қилган баъзи ишлар бўлган. Илгари менга ушбу савол жонли эфирда берилганда, мен холис  жавоб бердим. Аммо бу биз ўтказадиган учрашув нуқтаи назаридан у қадар муҳим эмас деб ўйлайман».

Бундан ташқари, Байден Путиннинг сиёсатчи Алексей Навальнийнинг қамоққа олиниши ҳақидаги баёнотларини шарҳлар экан, россиялик мухолифатчининг қамоқхонада ўлим топиши фожиа бўлишини таъкидлади.

«Навальнийнинг ўлими Россия асосий инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилмаётганининг яна бир белгиси бўлади. Бу фожиа бўлади. Менинг фикримча, бу унинг бутун дунё билан ва мен билан бўлган муносабатларига фақат зарар етказади», — деди Байден.

17 март куни АҚШ президенти Жо Байден АБC телеканалига берган интервьюсида журналистнинг «Россия президенти Владимир Путинни қотил деб ҳисоблайсизми?» — деган саволига тасдиқ жавобини берганди. «Ммм, ҳмм, ҳа», — дея жавоб қилган Байден ундан интервью олаётган Жорж Стефанополуснинг саволига. Кремль эса Жо Байденнинг Владимир Путин ҳақидаги баёнотларини «жуда ёмон» деб ҳисоблашини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Байденнинг саммити 16 июнь куни Женевадаги La Grange вилласида бўлиб ўтади.