• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Велосипед қандай пайдо бўлган? Кундалик турмушдаги энг арзон ва қулай транспорт воситасининг ривожланиш тарихи

    Бундан деярли икки юз йил олдин немис профессори барон Карл фон Драйз ўзининг «laufmachine» деб номланган икки ғилдиракли чавандоз томонидан бошқариладиган отсиз транспорт воситасига патент олади. Бу замонавий велосипедларнинг илк аждоди эди. Бугун энг қулай транспорт воситаси ҳисобланувчи велосипед тарихи ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Laufmachine — «югуриш машинаси»

    1812 йилнинг 12 июнь куни Германиянинг Манхейм шаҳрида оломон профессор фон Драйзнинг янги кашфиёти —  «Laufmachine»ни кўриш учун шаҳардаги энг яхши йўл бўйлаб йиғилади. Профессор Драйз юқорига ҳаракатланиб, почта йўналишининг стратегик манзили Швинсенгер уйи томон йўл олади. Бир соатдан кам вақт давомида, яъни бу йўлга кетувчи одатий вақтнинг тўртдан бирида у сайрни якунлаб қайтиб келади.

    Laufmachine сўзи «югуриш машинаси» маъносини бериб, Англияда «draisine» номи билан тарқалган. Драйзнинг югуриш машинаси ёғоч рамага бирлашган икки ғилдирак, ўриндиқ ва рулдан иборат эди. Унда педаллар йўқ бўлиб, ҳозирги самокат каби ҳайдаларди.

    Барон Карл фон Драйзнинг Laufmachine’си

    Барон Карл фон Драйзнинг Laufmachine’си
    Фото: Wikipedia

    Янги ихтиро Буюк Британияда тез оммалашади, бу ерда уни «жозибали от» дея номлашади. Бир қанча британиялик карета ишлаб чиқарувчилар ўзларининг лауфмачинеъларини  ишлаб чиқаришни бошлайди. Улардан энг машҳури анча такомиллашган моделни эълон қилган Денис Жонсон эди. «Велосипед» сўзи француз ихтирочиси Жозеф Нисефор томонидан амалиётга киритилган бўлиб, у буни баландлиги созланувчи эгар билан жиҳозланган велосипедга нисбатан қўллаганди.

    1839—1840 йилларда шотландиялик темирчи Крикпатрик Макмиллан велосипедни педал ва эгар қўшиб такомиллаштиради. Макмиллан ўриндиқни орқа ва олд ғилдираклар орасига жойлаштиради, педаллар махсус темир таёқчалар орқали орқа ғилдиракни ҳаракатлантиради. Олд ғилдирак рул билан бошқариладиган бўлади. Шундай қилиб Макмиллан ҳозирги велосипедларнинг биринчи прототипини яратади, бироқ Макмиллан ихтироси эътибордан четда қолади ва деярли оммалашмайди.

    Макмиллан велосипеди

    Макмиллан велосипеди
    Фото: Google Images

    Велосипеднинг оммалашиши

    1862 йилда ёш болалар аравачаси ишлаб чиқарувчиси 19 ёшли француз Пер Лалманда ҳам Макмилланикига ўхшаш ғоя пайдо бўлади. Лалман Макмиллан велосипеди ҳақида ҳеч нима билмас эди, унинг ихтиросида Макмилланникидан фарқли равишда педалларни итариш эмас, айлантириш керак эди. Қолаверса, Лалман велосипедида педаллар олд ғилдиракда жойлашганди. Кейинги йил Лалман Парижга келади ва ўзининг биринчи моделини яратади.

    Лалманнинг велосипеди Лион саноатчилар уюшмаси аъзоси Оливье томонидан юқори баҳоланади. 1864 йили, карета муҳандиси Пьер Мишо билан ҳамкорликда велосипедни оммавий ишлаб чиқариш бошланади.  Мишо велосипед рамасини металлдан ясашга қарор қилади. Баъзи манбаларга кўра «велосипед» атамасини ҳам айнан Мишо ўйлаб топган.

    Мишо ва Оливье билан қисқа ҳамкорликдан сўнг Лалман Америкага жўнаб кетади. 1866 йил у ўз ихтиросини патентлади.

    Пер Лалман велосипеди

    Пер Лалман велосипеди
    Фото: Google Images

    XIX асрнинг 70 йилларида «пенни-фартинг» деб номланган велосипедлар оммалаша бошлади. Пенни ва фартинг — инглиз тангалари номи бўлиб, фартинг пеннининг тўртдан бирига тенг эди. Бу ном ғилдираклар номутаносиблигини ифодаларди, яъни олд ғилдирак орқа ғилдиракдан бир неча баробар катта эди. Пенни-фартингда педаллар олд ғилдирак марказида бўлиб, ҳайдовчи ўриндиғи ғилдиракнинг устида жойлашганди. Ўриндиқнинг баландлиги ва тортишиш марказининг олд ғилдиракка кўчирилиши бу велосипедни хавфли транспортга айлантирди.

    1878 йил инглиз ихтирочиси Ловсен велосипед конструкциясига занжирли боғламни қўшади.

    Пенни-фартинг велосипеди

    Пенни-фартинг велосипеди
    Фото: Freeimages

    Ҳозирги авлод велосипедлари

    Ҳозирги велосипедларга ўхшаш дастлабки велосипедлар 1884 йилда инглиз ихтирочиси Жон Кемп Старли томонидан ишлаб чиқарилган. Улар Ровер дея номланиб, бу ном ҳозирги кунда ҳам баъзи тилларда велосипед сўзини билдиради (полякча Rower, беларусча Ровар). Иккала ғилдиракнинг ҳам ўлчами бир хил бўлганлиги сабаб роверлар Россияда «бисиклет» ёки «бициклет», Францияда «bicyclette», Англияда эса «bicycle» деб аталади. Кейинчалик инглиз тилидан бошқа деярли барча тилда «велосипед» атамаси бошқаларини сиқиб чиқаради.

    1888 йил Жон Бойд Данлоп шишириладиган каучук шиналарни ихтиро қилади. Шундан сўнг велосипедлар «суяк чайқовчи» номидан халос бўлади ва бу уларнинг оммалашишига туртки беради. 1890 йиллар велосипедларнинг «олтин даври» бўлди. 1898 йил оёқ тормози ва эркин ҳаракатланиш механизми ихтиро қилинади, бу велосипед эркин ҳаракатланаётганда педални босмаслик имконини беради. Худди шу йили қўл тормози ҳам яратилади, аммо улар тезда урфга кирмайди.

    1885 йилги ровер велосипеди

    1885 йилги ровер велосипеди
    Фото: Sciencephoto

    Биринчи йиғилувчи велосипед 1878 йилда, биринчи лигерад (ётган ҳолда бошқарилувчи велосипед) эса 1895 йилда яратилади.

    XIX асрдаги велосипедлар ҳозиргисига ўхшаса-да аслида фарқ анча катта. Зангламайдиган пўлат ҳали ихтиро қилинмаганлиги сабабли велосипедлар занглайдиган темирдан қилинарди ва бўялмас эди. Натижада ҳар сафардан кейин уларни мойлаш ва бензин ёки керосин билан тозалаш керак эди.

    1905 йилдан бошлаб автомобиль саноати ривожланиши туфайли велосипедларга бўлган қизиқиш пасая бошлади. 1940 йилга келиб велосипед АҚШда оддий болалар ўйинчоғи сифатида кўрила бошланади.

    1960 йиллар охиридан соғлом турмуш тарзининг тарғиб қилиниши ва атроф-муҳит муаммоларининг кўтариб чиқилиши туфайли велосипедлар яна урфга қайтди.

    Бугунги кунда велосипеднинг ўрни 

    Гарчи автомобиль саноати кескин ривожланиб, велосипедни бир чеккага суриб ташлаганига қарамасдан сўнгги йилларда велосипед тарғиботи бутун дунёда, айниқса Европада кенг олиб борилмоқда. Экология муаммоларининг кўпайиши ва кучайиши фонида бу масала яна-да долзарб аҳамият касб этди. Хусусан, Европа давлатларининг бир қанча раҳбарлари шахсий намуна кўрсатиб ишга велосипедда қатнай бошлади.

    Велосипед транспорти ривожи нафақат инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга ижобий таъсири билан, балки шаҳарларда юзага келувчи бир неча соатлик тирбандликларнинг олдини олиши билан ҳам фойдалидир. Шуларни инобатга олган ҳолда кўплаб Европа давлатларида велойўлаклар яратиш ва кўпайтириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.

    Жумладан, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўзининг кўпгина сайрларини велосипедда амалга ошириши билан танилган.

    Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва собиқ Калифорния губернатори Арнольд Шварценеггер

    Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва собиқ Калифорния губернатори Арнольд Шварценеггер
    Фото: Pinterest

    Осиё давлат раҳбарлари орасида ҳам бу борада фаоллар етарлича бўлиб, улардан Туркманистон президенти, кўплаб спорт турлари «мутахассиси» Гурбангули Бердимуҳамедовни мисол келтириш мумкин. Деярли ҳар бир ташрифида велосипеддан фойдаланувчи Аркадағ ҳатто Ашхободда велосипед учун монумент ҳам ўрнатган.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президентининг Ашхободга 2017 йилги ташрифи давомида велосипедда шаҳарни кезмоқда

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президентининг Ашхободга 2017 йилги ташрифи давомида велосипедда шаҳарни кезмоқда
    Фото: Назарнеwс

    Велосипед ва Ўзбекистон

    Сўнгги йилларда бутун дунёда бўлаётгани каби Ўзбекистонда ҳам велоспорт ривожлантирилиб, велосипедлардан кенг фойдаланиш тарғиб қилинаётган бўлса ҳам бу борада яққол силжиш кузатилаётгани йўқ. Бунинг асосий сабаби сифатида мамлакатда велоспорт йўлакларининг камлиги (Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда бундай йўлаклар деярли мавжуд эмас) ва шаҳарларда аҳоли учун велойўлакларнинг кенг миқёсда ташкил қилинмаганини кўрсатиш мумкин.

    Зеро велосипед транспорти ҳозирда нафақат табиатга зарар етказмаслиги билан, балки инсон саломатлиги учун фойдалилиги билан ҳам муҳимдир.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    15.06.2021, 12:10   Изоҳ (0)   120401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мубашшир Аҳмад Истанбулда қўлга олинди

    Ўзбекистон | 12 май, 15:08

    Тинч океанида 55 кун қолиб кетган 5 нафар балиқчи қутқарилди

    Дунё | 12 май, 14:45

    Ҳанде Эрчелнинг унаштирув маросими, Керем Бурсиннинг орзусидаги роли ва тергов қилинаётган Фейза Живилек: турк сериаллари янгиликлари

    Кино | 12 май, 14:40

    Тошкентда бир оилани 150 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 14:25

    Эрлинг Ҳоланд “Реал” ва “Барселона” ўртасида танлов қилди — манба

    Спорт | 12 май, 14:15

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30

    Болтиқбўйи давлатлари Россия таҳдиди сабаб миналарни тақиқловчи шартномадан чиқади

    Дунё | 12 май, 14:10

    Интернетдаги эркинлик ва масъулият: ҳуқуқлар ва мажбуриятларни аниқ белгилаш вақти келди

    Ўзбекистон | 12 май, 14:09

    Зеленский Путин 30 кунлик сулҳдан воз кечса ҳам, Истанбулга боради — Axios

    Дунё | 12 май, 13:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.