• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Бизда кимнидир ўлдириш одати йўқ». Владимир Путиннинг NBC News’га берган интервьюсидан асосий маълумотлар

    Женевада бўлиб ўтадиган Россия—Америка саммити арафасида Россия президенти Владимир Путин Кремлда NBC News журналисти Кир Симмонсга интервью берди. Америка телеканали суҳбатнинг инглиз тилидаги версиясини 14 июнь куни эълон қилди. Кейинчалик Кремль веб-сайтида рус тилидаги стенограмма пайдо бўлди. Meduza Россия президентининг интервьюсидаги асосий мавзуларни чоп этди.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Алексей Навальний ҳақида

    Путин сиёсий рақибини йўқ қилишга буйруқ берганини рад этди. «Бизда кимнидир ўлдириш одати йўқ», — деди президент. Шу билан бирга, у ҳозир ҳибсда бўлган Навальнийнинг қамоқдан соғ-саломат озод қилинишига ҳам кафолат бермади.

    «Қулоқ солинг, бизнинг мамлакатда озод қилиш ёки озод қилмаслик тўғрисидаги қарорларни президент эмас, суд қабул қилади. Қамоқда Навальнийга ҳеч ким бошқаларга нисбатан ёмонроқ муносабатда бўлмайди», — дея қўшимча қилди Путин.

    «Унинг исми Алексей Навальний», — шарҳлади NBC журналисти. «Сиз уни қамоқдан чиқади деб айтишга тайёр эмасмисиз?»

    «Бу муҳим эмас. Уни қандай маъқул кўрсангиз, шундай аташингиз мумкин, у қамоқдаги одамлардан бири, холос», — деб жавоб қилди Путин.

    АҚШ сайловларига аралашиш ҳақида

    Путин Россия хакерларига ва Россия ҳукуматига Америка сайловларига аралашиш бўйича қўйилган айбловларни «туганмас масхарабозлик» деб атади.

    «Бизни дунёдаги ҳамма нарсада айблашган. Сайловларга аралашиш, киберҳужумлар ва ҳоказолар. Аммо ҳеч ким ҳеч қачон бирор далил-исбот келтириш ташвишини қилмаган. Фақатгина асоссиз айбловлар», — деди Россия Федерацияси президенти. «Black Lives Matter ҳаракатини қўзғатишда ҳалигача айбланмай келаётганимизга ҳайронман. Бундай асоссиз айбловлар бўйича сизга биргина жавоб бера оламан: Халқаро жинсий ислоҳотлар лигасига шикоят қилишингиз мумкин. Шунга розимисиз?» — дея қўшимча қилди Путин.

    АҚШ билан ҳамкорлик ҳақида

    Путин кибержиноятчиликка қарши курашда Москва ва Вашингтон кучларни бирлаштириши мумкинлигига умид қилмоқда. «Бу жараённи АҚШдаги шерикларимиз билан бошлашимизга катта умидимиз бор», — дейди у.

    Бундан ташқари, Путин Байден билан маҳбусларни айирбошлаш масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини айтди. «Биламан, бизнинг қамоқхоналарда АҚШ фуқаролари бор, аммо АҚШ қамоқхонасида қанчадан қанча Россия фуқаролари борлигини кўрсангиз эди, улар саноқсиз», — деди у. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россия агар америкалик ҳамкорлари бош тортмаса, космик соҳада АҚШ билан ҳамкорликни давом эттиради. Россия раҳбарининг фикрича, Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларда сўнгги йилларда олдиндан кўра билиш ва барқарорлик етишмаяпти.

    Капитолийга ҳужум ҳақида

    Путиннинг таъкидлашича, Россия бошқача фикрлаганларга босим ўтказишда айбланмоқда, аммо АҚШнинг ўзи ўз фуқароларини сиёсий қарашлари учун таъқиб қилмоқда. Бунга мисол сифатида у Трамп тарафдорларининг Капитолийга бостириб кириши воқеасини келтирди. «Бизда бир мақол бор: юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама. Буни сизга шахсан ҳеч қандай алоқаси йўқ, лекин кимдир сизни бирор нимада айбласа, ўзингизга разм соласиз, ойнада бизни эмас, ўзингизни кўрасиз. Бу ерда ғайриоддий ҳеч нарса йўқ», — деди президент.

    «Қани айтинг-чи, сиз Конгрессга кирган ва полиция ходими томонидан ўққа тутилган аёлни ўлдиришни буюрганмидингиз? Конгрессга бостириб кирганларнинг 450 нафари ҳибсга олинганини биласизми? Улар бинога компьютер ўғирлаш учун келмаган эди, улар сиёсий талаблар билан келган», — деди Путин журналистга.

    Байден ҳақида

    Путин 2011 йилда Байден билан учрашувда унинг Россия раҳбарида «қалб етишмайди» деган сўзларини эслай олмаслигини айтди. У Қўшма Штатларнинг амалдаги президентини бирга ишлаш мумкин бўлган профессионал сифатида тавсифлади. «У деярли бутун ҳаётини сиёсат ичида ўтказди», — деди Путин.

    Трамп ҳақида

    Путин Американинг собиқ раҳбарини «ажойиб, истеъдодли ва ёрқин шахс» деб атади. «Акс ҳолда, у АҚШ президенти бўла олмасди. У кимгадир ёқиши, кимгадир ёқмаслиги мумкин», — деди Путин.

    Путин қотилми?

    NBC News журналистининг мазкур саволига Путин шундай жавоб берди: «Ишим давомида мен жуда кўп сабабларга кўра турли даражадаги ва ҳар хил йўналишдаги ҳужумларга одатланиб қолганман. Бу мени ажаблантирмайди. Мен ўнлаб бундай айбловларни эшитганман».

    Путин ҳукмронлиги йилларида Россияда ўлдирилган одамларнинг номлари келтирилган рўйхат ҳақидаги саволга у шундай жавоб берди: «Биласизми, қўпол гапиришни истамасдим, лекин бу қандайдир тарзда ошқозон оғриғига ўхшайди, фақат оғзаки шаклдаги».

    Ворис ҳақида

    Путин «қачондир бошқа бир одам, албатта, менинг ўрнимни эгаллайди» — дея таъкидлади. «Агар менинг фаолиятимга танқидий ёндашса ҳам, бирор инсонни ватанга содиқлигини, ватан учун нафақат йиллар, балки бутун ҳаётини фидо қилишга тайёрлигини кўрсам, у менга қандай муносабатда бўлишидан қатъи назар, бундай инсонларни қўллаб- қувватлаш учун ҳамма нарсани қиламан», — деди Россия президенти.

    Мавзуга доир:

    • Байден Путинни қотил деб атади ва «сайловларга аралашгани» учун ўч олиш билан таҳдид қилди. Россия элчиси АҚШдан чақириб олинди. Умумий маълумотлар
    • «Агар Путин Навальнийнинг колонияда ўлишига қўйиб берса, ‘қотил’ деган номни оқлаган бўлади». Дунё матбуоти Навальнийни қўллаб-қувватламоқда. АҚШ ҳам Россияни бунинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда
    • Путин ва Байденнинг саммити Женевадаги La Grange вилласида бўлиб ўтади, Путин саммитга ўша куннинг ўзида жўнаб кетади (фото ва видео)

    15.06.2021, 14:17   Изоҳ (0)   17458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Велосипед қандай пайдо бўлган? Кундалик турмушдаги энг арзон ва қулай транспорт воситасининг ривожланиш тарихи

    15.06.2021, 12:10

    Яман қирғоқлари яқинида 250 дан ортиқ муҳожир чўкиб кетди

    15.06.2021, 10:14

    Лукашенко ҳозирги вазиятда беларусларни қуролдан фойдаланишга ўргатишни таклиф қилди

    15.06.2021, 09:30

    СССР билан урушда Германиянинг мағлубиятига сабаб бўлган хато маълум қилинди

    15.06.2021, 07:49

    Хитой G7 саммити иштирокчиларининг «туҳмати»га норозилик билдирди

    15.06.2021, 07:07

    Москва ортидан Санкт-Петербург ҳам COVID-19 чекловларини кучайтирмоқда

    14.06.2021, 21:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.