• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти онкология шифохоналари ягона муассаса сифатида бирлаштирилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 14 июнь куни соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари Тошкент вилояти ва пойтахт туманларида бўлганида, шунингдек, 28 май куни ўтган видеоселектор йиғилишида коммунал тармоқларни янгилаш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича кўплаб вазифалар қўйган эди. Шу борада мутасадди вазирлик ва ҳокимликлар томонидан бошқарув сервис компаниялари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

    Хусусан, Тошкент вилоятида 4 минг 938 та кўп қаватли уй бор. Уларга 36 та сервис компанияси ва 369 та ширкат хизмат кўрсатади. Ширкатларнинг ярмидан кўпи оғир аҳволда. Хизматлар ўз вақтида ва сифатли бўлмагани, замонавий ёндашувлар жорий этилмагани оқибатида истеъмолчилар норози.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда ҳудуддаги шу каби камчиликлар танқид қилинди. Лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш, тизимни тўғри ташкил этиб, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича топшириқлар берилди.

    Мамлакатнинг хорижий давлатлар билан алоқаларида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга кенг имконият берилмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятида Татаристон билан яқин шериклик йўлга қўйилган. Тақдимотда ушбу ҳамкорлик асосида амалга ошириладиган иқтисодий ва инвестициявий лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Президент лойиҳаларни танқидий баҳолаб, ҳамкорликни изчил кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

    Давлат раҳбари бундан бир ой олдин Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига бориб, бу йўналишдаги шифохоналарда шароитларни яхшилаш бўйича топшириқлар берган эди. Улардан келиб чиқиб, 27 май куни Президентнинг «Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мазкур қарорга мувофиқ, Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Бунинг учун Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудидан 5 гектардан зиёд ер ажратилган. Бинони лойиҳалаштиришда хорижий тиббиёт муассасаларининг илғор тажрибаси инобатга олинган.

    Янги марказда позитрон-эмиссион томография, радиоизотоп текширишлар, занжир реакцияли анализаторлар, магнит-резонанс томография, ангиография учун замонавий ускуналар ўрнатилади. Иммунотерапия, таргет терапия, чизиқли тезлаткич ёрдамида ва стереотоксик нур терапия, радиохирургия каби янги даволаш услублари жорий этилади.

    Президент кўрсатмасига мувофиқ, барча ҳудудлардаги онкология шифохоналаридаги шароит, даволаш сифати ўрганилган. Бундай касалликлар бўйича энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиалларига тўғри келган. Яъни, уларда барча беморларнинг қарийб 37 фоизи даволанган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шифохоналарини ягона муассаса сифатида бирлаштириш таклифи билдирилди. Бунинг натижасида салоҳиятли мутахассислар ва юқори технологик ускуналар бир жойда жамланиб, даволаш сифати ошади, беморлар сарсон бўлишининг олди олинади.

    Малакали шифокорлар тайёрлашга қаратилган режалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Шу мақсадда Николай Пирогов номидаги Россия тиббиёт университети билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Ҳамкорлик доирасида келгуси икки йилда Ўзбекистон талабаларини Россияга ўқишга юбориш, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Пирогов номидаги университет филиалини очиш режалаштирилган.

    Давлат раҳбари лойиҳаларни маъқуллаб, уларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Шунингдек, тақдимотда тижорат банклари томонидан шакллантирилган лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашкони қабул қилгани ҳамда Ўзбекистонда Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университетининг филиали очилиши ҳақида хабар берилганди.

    14.06.2021, 23:26   Изоҳ (0)   15943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда онаси томонидан калтакланиб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келингани айтилган бола воқеаси юзасидан терговга қадар текширув бошланди

    14.06.2021, 23:11

    Бухорода яна бир мактаб ўқувчиси сувга чўкиб вафот этди

    14.06.2021, 22:56

    «Доллар ўрнига» — Марказий банк олтин қуймаларнинг иқтисодий самараси ҳақида маълумот берди

    14.06.2021, 22:39

    «Президент Администрацияси томонидан тонировка нархини камайтириш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган» — депутат Дониёр Ғаниев

    14.06.2021, 22:10

    Қорақалпоғистон Nexia зовурга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

    14.06.2021, 21:27

    Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди

    14.06.2021, 21:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.