• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда онаси томонидан калтакланиб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келингани айтилган бола воқеаси юзасидан терговга қадар текширув бошланди

    Андижонда она боласини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани тўғрисида видео тарқалгани хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон туман прокуратураси «Дарё»га қўшимча маълумот тақдим этди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Қайд этилишича, Андижон вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2021 йил 12 июнида Андижон туман ички ишлар бўлимига юборган 08/19-1463-сонли хатига кўра, вояга етмаган Т.Қ. муқаддам Андижон тумани, «Хўжа» МФЙ, Тожик кўчасида яшаган онаси 1993 йил 13 майда туғилган Т.Г. томонидан мунтазам уриб, калтакланиб келаётгани юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали хабарлар аниқлангани ҳамда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатларини ўтказиш сўралган.

    Ўтказилган суриштирувда Андижон тумани «Хўжа» МФЙ раиси Т.Ў. фуқаро Т.Г. ушбу маҳаллада яшамаслигини маълум қилиб, ушбу ҳолатни тасдиқловчи далолатномани тақдим этган.

    Ўтказилган суриштирув ва тезкор тадбирлар давомида Т.Г. томонидан Андижон тумани ҳудудида бирон-бир ҳуқуқбузарлик содир этилмагани ҳамда ушбу фуқаролар доимий (муқим) яшаш жойига эга эмаслиги, одатда Андижон шаҳрида жойлашган турли чиқинди қабул қилиш ва саралаш учун мўлжалланган жойларда яшаб келгани аниқланиб, бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилган.

    Вояга етмаган Т.Қ. ҳозирда Андижон вилояти тери-таносил касалликлари шифохонасида соғлиғини тиклаш мақсадида даволаниб келаётгани аниқланиб, шифокорлар томонидан унинг руҳий ҳолатини инобатга олган ҳолда ҳозирда тушунтирув олиш ва текширувга жалб этиш тавсия этилмаган. Иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда вояга етмаган Т.Қ.дан психолог ва педагог иштирокида кейинчалик тушунтириш олиш мақсадга мувофиқ деб топилган.

    Вояга етмаган Т.Қ.нинг баданида тан жароҳатлари ёки унинг излари мавжудлигига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, эксперт томонидан шифохонада кўрув ўтказилган.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Эксперт А.Й.нинг 13 июндаги дастлабки хулосасида вояга етмаган Т.Қ.нинг баданида юз, бурун оғиз тешиги атрофида тери касаллиги, бош қисмида кўплаб оч пушти рангли тери бутунлиги бузилгандан сўнг чандиқлар ҳамда киндик соҳаси тешиги юзасида катта юзали қизғиш рангли доғлар, ўнг думба юзаси ташқи квадратидаги қон талаш ва ўнг тирсак бўғими ташқи юзасида шилинма жароҳатлар мавжудлиги, касаллик тарихи ҳужжатларини ўрганиш якунлари бўйича эксперт хулосаси тайёрланиши қайд этилган.

    Ушбу ҳолатга алоқадор шахсларни, шу жумладан, Т.Г. турган жойини аниқлаш ва ҳолат юзасидан кечиктириб бўлмас суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун тўпланган ҳужжатлар ҳудудий жиҳатдан тегишлилиги бўйича суриштирувни давом эттириш учун Андижон шаҳар ИИО ва ФМБга юборилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган ҳолда шаҳар ИИОФМБ томонидан олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Андижонда танишининг бел ва томоқ қисмига пичоқ тиқиб жароҳатлаган шахс қамоққа олинди
    • Сурхондарёда эркак уй-жой масаласида онаси билан жанжаллашиб, уни арматура билан урди
    • Бухоролик ота ўз ўғлини пичоқлаб қўйди. Отага нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    14.06.2021, 23:11   Изоҳ (0)   15518
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода яна бир мактаб ўқувчиси сувга чўкиб вафот этди

    14.06.2021, 22:56

    «Доллар ўрнига» — Марказий банк олтин қуймаларнинг иқтисодий самараси ҳақида маълумот берди

    14.06.2021, 22:39

    «Президент Администрацияси томонидан тонировка нархини камайтириш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган» — депутат Дониёр Ғаниев

    14.06.2021, 22:10

    Қорақалпоғистон Nexia зовурга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

    14.06.2021, 21:27

    Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди

    14.06.2021, 21:12

    Урганчда питбул зотли итларни уруштирган икки фуқаро жаримага тортилди

    14.06.2021, 20:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.