Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган қабристонда ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 12 июнь куни соат 11:05 ларда Қўшработ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига «Бозоржўй» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Кўктўнли ота» қабристонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ушбу хабар асосида туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 2 та жанговар экипаж жалб қилинган ва соат 12:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳозирга пайтда ҳолат юзасидан туман ФВБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқанддаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлгани, Навоий вилоятидаги оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз бериб, бир киши ҳалок бўлгани ҳамда Оҳангаронда йўл бўйидаги майдонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)