Дунё ва Ўзбекистон бўйлаб 14 июнь куни олинган суратларни тақдим этамиз.

Сеул яқинидаги Намсангол Ханок қишлоғида бўлиб ўтган анъанавий фестиваль пайтида чиқиш қилаётган дорбоз.

Фото: EPA

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 14 июнидан бошлаб номинал қиймати 2000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилди. Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) «Буюк ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон тарихига бағишланган.

Фото: «Дарё»

Васаби исмли Пекиндаги ит дунёдаги энг кекса итлар кўргазмаси — Westminster Kennel Club ғолибига айланди. Бу йил коронавирус пандемияси туфайли мусобақа 1877 йилдан бери биринчи марта Нью-Йорк шаҳрида эмас, балки Нью-Йорк штатининг Тарритун шаҳрида ўтказилди. Васабининг бобоси ҳам ушбу нуфузли кўргазмада 2012 йилда ғолиб чиққан.

Фото: Getty Images

«Ҳамид Олимжон» ва «Пушкин» метролари орасида ҳаракатланаётган поезд. Тошкентда кузатилаётган иссиқ ҳаво сабаб ер устида ҳаракатланувчи метро поездлари тезлигига чеклов ўрнатилган.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Калифорнияда туғилган бир ҳафталик ғоз полапони уйқудан уйғонганидан сўнг бир оёғини чўзмоқда.

Фото: Legion Media

14 июндан муомалага киритилган 20 000 сўмлик ва 2017 йилда муомалага киритилган 50 000 сўмлик купюраларни таққослаётган қиз. 20 минг сўмлик пулнинг ҳажми 50 минглик банкнотага нисбатан кичикроқ.

Фото: «Дарё»

Вирунга миллий боғининг қўриқчиси вулқон отилишидан уч ҳафта ўтиб Ньирагонго тоғининг ён бағирларига кўтарилмоқда.

Фото: Getty Images

Янги Жанубий Уэльсда яшовчи фермер Кол Тинк ва унинг набираси сичқонларни сув солинган идишга ҳайдаб туширмоқда. Австралиянинг жанубий-шарқий қисми сичқонлар босқинига учради. Миллионлаб кемирувчилар Квинсленд ва Янги Жанубий Уэльс штатларидаги мактаблар, уйлар ва шифохоналарни тўлдириб юборган. Кемирувчиларнинг бу қадар кўпайиб кетишига 2020 йилги ёғингарчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: AFP

Исроилнинг янги бош вазири Нафтали Беннет Кнессетдаги овоз бериш жараёнидан сўнг ҳукуматдан кетган Биньямин Нетаньяхунинг елкасидан қоқиб қўймоқда.

Фото: Reuters

Кашмирда жангарилар ҳужуми натижасида ўлдирилган ҳинд полициячиси Восим Аҳмаднинг жасадини кутаётган аёллар.

Фото: Reuters

Копа Америка бўлиб ўтаётган вақтда пойтахт Бразилианинг Эструтурал даҳасида футбол ўйнаётган бола қўлқопларини намойиш қилмоқда.

Фото: Reuters

Канада бош вазири Жастин Трюдо НАТО альянснинг штаб-квартирасида ўтказилган саммитга рангли пайпоқ кийиб келди.

Фото: Reuters

Гуру Аржан Дев сикх уламоси вафот этган куни муносабати билан Амрицардаги Олтин ибодатхонада кўнгиллилар томонидан тарқатилган сувни ичаётган аёллар.

Фото: AFP

Ҳиндистоннинг Жамму шаҳри чеккасида жойлашган маҳаллада яшовчи ўқувчи онлайн дарслар вақтида ўқитувчи билан гаплашаётган синфдошининг қулоғига телефон тутиб турибди.

Фото: AP Photo

Тревор Лит томонидан тўқилган бир тонна оғирликдаги буқа Шотландия пойтахтининг марказига олиб келинмоқда.

Фото: PA

Корнуоллда бўлиб ўтган G7 саммити пайтида одамлар пляжда норозилик намойиши ўтказмоқда. Акула шаклидаги катта ҳаво тўлдирилган шар устида «Пластикни эмас, одамларни е» деб ёзилган.

Фото: Reuters

Индонезиядаги Yes Wedding Expo кўргазмаси вақтида парда ортида тайёрланаётган модель.

Фото: Getty Images

Австралиянинг Порт-Стивен шаҳри қирғоғида кўриниш берган букри кит.

Фото: AP Photo

Сербиялик Новак Жокович Ролан Гаррос теннис бўйича Франция очиқ турнирининг финал учрашувида грециялик Стефанос Циципасни мағлубиятга учратиб, кубокка эга чиқди.

Фото: AP Photo

Совет Иттифоқи томонидан Литвада оммавий депортация уюштирилганининг 80 йиллиги муносабати билан Вильнюс темир йўл станциясида занглаган поезд изига гул қўяётган эркак.

Фото: AP Photo

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: