Карло Анчелотти «Реал» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти хабар бермоқда.
61 ёшли италиялик мутахассис билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган. У «қироллик клуби»га қайтиш учун «Эвертон» билан ўртадаги келишувни бекор қилди.
Аввалроқ «Реал» франциялик мутахассис Зинедин Зиданнинг истеъфога чиққанини эълон қилганди.
Анчелотти 2013—2015 йилларда ҳам «Реал»га устозлик қилган. Мадридликлар унинг бошчилигида Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Испания Кубоги ва мамлакат Суперкубогида ғалаба қозонган.
«Реал» 2020/21 йилги мавсумда Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Чемпионлар Лигасида ярим финалга қадар етиб борди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)